Latest news

10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  1 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  10 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  3 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  16 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  117 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0

Осиё Кубоги - ўхшаши йўқ мусобақа News

Осиё Кубоги - ўхшаши йўқ мусобақа

Роппа-роса бир йилдан кейин БААда навбатдаги Осиё Кубоги баҳсларига старт берилади ва мусобақа 1 февралга қадар давом этади.

Осиё Кубоги шубҳасиз, Осиё қитъасидаги энг катта мусобақа ҳисобланади. 1956 йил илк бор ўтказилган мусобақа вақт ўтиб энг нуфузли тунир номини олди. Клублар ўртасидаги энг обрўли мусобақа Осиё чемпионлар лигаси ҳисобланса, терма жамоалар ўртасида Осиё Кубогига етадигани йўқ.

Маълумки, ОФКга 1954 йил Манилада асос солинган. Ўшанда 12та давлат ташкилотга аъзо эди. ОФК тузилиб орадан икки йил ўтгач, биринчи Осиё чемпионати ўтказилади. Гонконгда бўлиб ўтган мусобақада 8та жамоа иштирок этган. Вақт ўтиб мусобақага қизиқиш ортиб борди, шу билан бирга иштирокчилар сафи ҳам кенгайди. 

Аввалига Жанубий Корея чемпион бўлиш бўйича етакчиликни ўз қўлига олган бўлса, кейинчалик Эрон терма жамоаси ўз ҳукмронлигини ўрната бошлади ва 1968 йилдан 1976 йилгача кетма-кет уч марта бош совринни қўлга киритди. 80-йиллардан бошлаб араб жамоалари етакчиликни яққол қўлга олишди. 

Дарвоқе, Осиё Кубогида ғолиб чиққан биринчи араб жамоаси Қувайт ҳисобланади. Қувайт 1980 йилги мусобақада ғолиб бўлган. Шундан сўнг кейинги тўртта мусобақанинг учтасида Саудия Арабистони чемпионликни нишонлади. Қолаверса, қаторасига беш марта финалда ўйнади.

Орада Япониянинг даври келди ва "Кунчиқар юрт" вакиллари 1992, 2000 ва 2004 йилларда Осиё Кубоги ғолиби бўлишди. 2007 йил биринчи марта мусобақа тўрт мамлакатда ўтказилди: Малайзия, Таиланд, Индонезия ва Вьетнам. Бунда шов-шувли тарзда Ироқ ғолибликни қўлга киритди. Ўша мусобақада Юнис Маҳмуд порлагани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Ундан кейин яна Япония пешқадамликни қўлдан бой бермаган бўлса, 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган қитъа биринчилигида эса мезбон жамоа Австралия Жанубий Кореяни енгиб ўз тарихида илк бор чемпион бўлган.

Осиё Кубогининг барча ғолиблари

1956 й. Жанубий Корея
1960 й. Жанубий Корея
1964 й. Исроил
1968 й. Эрон
1972 й. Эрон
1976 й. Эрон
1980 й. Қувайт
1984 й. Саудия Арабистони
1988 й. Саудия Арабистони
1992 й. Япония
1996 й. Саудия Арабистони
2000 й. Япония
2004 й. Япония
2007 й. Ироқ
2011 й. Япония
2015 й. Австралия


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика