Latest news

17:13"Самахи" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  0 15:38"Антверпен" — "Мехелен". Таркиблар маълум  1 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  0 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  3 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  8 11:32Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоага илк маротаба чақирилганимдан хурсандман"  1 11:16"Тоттенхэм" Мэддисон ўрнига бошқа футболчи топди  1 10:51Бруно Фернандеш "Ал-Иттиҳод" билан яширин учрашув ўтказди. Футболчи йиллик истагини маълум қилган  13

Осиё Кубоги. Гуруҳ ўйинлари билан боғлиқ қизиқарли рақамлар News

Осиё Кубоги. Гуруҳ ўйинлари билан боғлиқ қизиқарли рақамлар

Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг гуруҳ баҳслари ортда қолди. Эртадан бошлаб чорак финалга старт берилади.
Қуйида гуруҳ баҳсларидан келиб чиққан ҳолда баъзи қизиқарли рақамларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

0 - Эрон, Япония ва Жанубий Корея гуруҳ ўйинларида бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормади. Гуруҳ ўйинларида биттаям гол ўтказмасдан Осиё Кубогини ютган жамоа биргина Эрон ҳисобланади. Улар 1976 йилги қитъа биринчилигида Ироқни 2:0, Жанубий Яманни 8:0 ҳисобида мағлуб этишган.

1 - Турнир дебютанти Фаластин Осиё Кубогида ўзининг биринчи тўпини киритди. Илок гол муаллифи Жака Хбайша бўлди: Иордания - Фаластин 5:1.

2,54 - Ортда қолган 24 учрашувда ўртача 2,54тадан тўп киритилди.

3 - Хитой терма жамоаси ўз тарихида илк марта гуруҳдаги учала ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Шу пайтгача Хитой термаси кетма-кет 11 марта ушбу мусобақада иштирок этган бўлишига қарамай, бундай натижани кўрсата олмаганди.

4 - Иордания - Фаластин (5:1) баҳсида иорданиялик футболчи Ҳамза Ал Дардур покер муаллифи бўлди. Аввалги мусобақаларда қуйидаги футболчилар рақиб дарвозасига тўрттадан гол уришганди: Беҳташ Фариба (Эрон - 1998), Али Дайи (Эрон - 1996), Исмоил Абдулатиф (Баҳрайн - 2011).

8 - Гуруҳ босқичида энг кўп гол урган жамоа Австралия бўлди - 8та. Кtйинги ўринларни Япония (7та) ва БАА (6та) эгаллади.

11 - Фаластин гуруҳ босқичида энг кўп гол ўтказиб юборди - 11та. Улар Японияга (0:4), Иорданияга (1:5) ва Ироққа (0:2) имкониятни бой беришди.

14 - БАА ҳужумчиси Али Мабхут 14-сониядаёқ дарвозани ишғол қилди. Бу Осиё чемпионатлари тарихидаги энг тезкор гол бўлди.

23 - 23 йиллик танаффусдан сўнг КХДР Осиё Кубогида ўзининг илк голини урди. Саудия Арабистони билакн кечган баҳсда Рянг Ёнг Ги 12-дақиқада ҳисобни очди, бироқ якунда шимолликлар 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.

24 - Гуруҳ ўйинларидаги барча 24та учрашувнинг биронтасида дуранг қайд этилмади. Бу ҳам рекорд ҳисобланади.

90+1 - Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг охирида гол урган футболчи Ризо Гучаннажод бўлди. У БАА дарвозасига айнан шу дақиқада тўп киритди.

135 - Ҳозирча шунча марта дарвозабонлар томонидан сэйв қилинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика