Latest news

00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  0 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  8 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  2 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  12 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  15 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  25 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  7

Осиё Кубоги: Қатар - Осиё чемпиони! News

Осиё Кубоги: Қатар - Осиё чемпиони!

Осиё Кубоги финал учрашувида Қатар терма жамоаси Японияни ишончли тарзда мағлуб этди ва ўз тарихида илк бор қитъа чемпионига айланди.

Осиё Кубоги - 2019.

Финал.

Япония - Қатар 1:3

Абу Даби, "Зайед Спорт Сити" стадиони.

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Жамшид Саидов, Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Ма Нинг (Хитой).
Видео ассистент ҳакам: Паоло Валери (Италия)
Видео ассистент ҳакам ёрдамчилари: Муҳаммадд Тақи Бин Жаҳари (Сингапур) ва Кристофер Бит (Австралия)

Голлар: Минамино (69) - Алмоез (12), Ҳатем (27), Акрам Афиф (83-пенальтидан)

Япония - 12.Гонда Шуичи, 5.Юто Наготомо, 16.Томиясу Такихиро, 19. Хироки Сакаи, 22.Майа Йошида, 7.Гаку Шибасаки, 8.Генки Харагучи (Муто, 61), 9.Такуми Минамино (Инуи, 89), 18. Тсукаса Шиотани, 21.Доан Ритсу, 15.Юя Осако.

Қатар - 1.Саад Ал Шееб, 2.Педро Корреа, 3.Абдел Карим Ҳассан, 4.Тарек Салман, 15.Бассам Ал Раши, 23.Ассем Омер Мадибо, 6.Абделазиз Ҳатем, 16.Боуалем Кухи (Салем Ал Ҳажри, 61), 10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 11.Акрам Афиф, 19.Алмоез Али (7.Алаадин, 90)


Japan

Takumi Minamino - 69'

Asian Cup Final . Round final

01/02/2019, 18:00

3
:
1
Finished

Qatar

Almoez Ali - 12', Abdulaziz Hatem - 27', Akram Afif - 83'

Stadium: Zayed Sport City Stadium, 36776 spectators

Referee: Ravshan Irmatov

45'
90'
20'  Gaku Shibasaki
62'  Genki Haraguchi (Yoshinori Muto)
69'  Takumi Minamino
69'  Yuya Osako
82'  Maya Yoshida
84'  Tsukasa Shiotani (Junya Ito)
87'  Hiroki Sakai
89'  Takumi Minamino (Takashi Inui)
12'  Almoez Ali
12'  Akram Afif
27'  Abdulaziz Hatem
27'  Akram Afif
61'  Boualem Khoukhi (Salem Al Hajri)
74'  Hassan Al Haidos (Karim Boudiaf)
83'  Akram Afif
84'  Akram Afif
90'  Pedro Miguel
90'  Almoez Ali (Ahmed Alaaeldin)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ (ЯНГИЛАШ)


- УЧРАШУВ ТУГАДИ! ҚАТАР ОСИЁ КУБОГИ СОҲИБИ!

90` Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. Қатарнинг Осиё Кубоги чемпиони деган номдан айнан мазкур дақиқалар ажратиб турибди.

88` Японияда навбатдаги ўзгариш: Минамино ўрнига Инуи майдонга туширилди.

85` Қатар илк финалдаёқ ҳал қилувчи ўйинларда умуман ютқазмаган Японияни мағлуб этмоқда.

83` ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АКРАМ АФИФ! VAR ёрдамида белгиланган пенальтини Афиф аниқ амалга оширди - 1:3!

82` Пенальти! Равшан Эрматов вазиятни биринчи кўришдаёқ пенальти эканлигига амин бўлди ва нуқтага чопди. Йошида эса тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди.

79` Қатар ҳужумга қочди. Ҳатем узоқ ўйлаган ва якунда ўзи зарба берган тўпи ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбасидан сўнг эса тўп япониялик футболчининг қўлига теккандек туюлди. Равшан Эрматов эса ҳозир видеоассистентлар кўмагига мурожаат қилди. Кутамиз.

77` Япония катта куч билан ҳужумга ўтмоқда. Қатар мудофаа чизиғи анча сергак ўйнамоқда. Қисқа тўп узатмалар орқали ҳимояни ёрб ўтишга ҳаракат қилаётган Япония узоқдан дарвозани "ўққа" тутишни истамаяпти. 

74` Қатар терма жамоаси сардори Ҳасан Ал Ҳайдос ўрнига Карим Будиаф майдонга тушди.

70` Интрига қайтди! Япония энди янада бошқачароқ ўйнаши табиий. 


- Финалдаги голларни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ


69` ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МИНАМИНО! Ниҳоят Қатар дарвозаси ишғол этилди! Осако ва Минамино ажойиб узатмалар орқали Қатарнинг метинга айланган ҳимоясини ёриб ўтишни уддалашди. Минамино эса аниқ зарбаси орқали дарвозага ўрнатилган қулфни ечди - 1:2!

65` Япония стандарт вазиятига эга бўлди. Томийасунинг бош билан берган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.

61` Японияда ўзгариш: Харагучи ўрнига Муто майдонга туширилди.

61` Жароҳати боис Кухи ўрнини Ал Ҳажрига бўшатиб берди. Феликс Санчес дастлабки ўзгаришни мажбурий тартибда амалга оширди.

56` Япония ҳужумда тўпни йўқотди ва Қатар тезкор қарши ҳужумга ўтди. Афифдан ажойиб юриш бўлди. Лекин сўнгги пасни узатишда Афиф Ҳайдосни эмас, балки Ҳатемни кўрди. Натижада ҳужум кутилганидек ривож олмади.

50` Ҳудудий устунлик Япония тарафида. Самурайлар позицион ҳужум уюштиришга уринишмоқда. Аммо Қатарнинг ҳимоя чизиғи анча мустаҳкам ва ишончли ўйнамоқда.


Қизиқ факт: Ажойиб тандем - Афиф & Алмоез! Алмоезнинг киритган 9та голидан 5 тасига айнан Акрам Афиф ассистентлик қилган.


- Иккинчи тайм бошланди! Япония "камбэк"ни амалга оширишга ҳаракат қилса, Қатар эса камида мавжуд устунликни яна 45 дақиқа сақлашга уринади.


Эрматовдан дакки эшитаётган Акрам Афиф Осиё Кубогида жами 10та голли узатмани амалга оширди. Фантастик натижа!


Бизда ҳам мухлислар ажойиб изоҳларни ёзиб туришади. Масалан "Boymatov Jr" никли ишқибоз учрашув ҳақидаги хабар тагида тўпурар Алмоезни ўйинига шундай таъриф беради: "Ким эътибор берди:? Алмоез Али тўп билан гаплашяпти! Қойил, тўп ҳам Али нима деса шуни қиляпти"

Али Алмоез Осиё Кубогида чинакамига порлади!


- Биринчи бўлим тугади. Танаффус! Япония терма жамоаси кийиниш хонасида ҳозир жиддий суҳбат бўлади. Айнан мазкур суҳбат ва Хажименинг кўрсатмаларига кўп нарса боғлиқ. Феликс Санчес эса ҳозирча захира ўриндиғига ўтирибди. Йигитларга ортиқча гапириш шарт эмаслигини англаб, уларни ҳоли қўймоқчи шекилли...

- Қатар Япония дарвоза томон 3 маротаба аниқ зарба йўллаб, иккита гол урди. Япония эса Қатар дарвозаси томон ҳали бирорта аниқ зарба беришни уддалай олгани йўқ.

38` Тўп назорати кичик устунлик билан Япония тарафида. Аммо Қатар бутун ўйинни ўз назорати ва режаси асосида ўтказмоқда. Япония имкон қадар танаффусга қадар бир гол киритиб ўйинга қайтмоқчи. Агарда бу ишни уддалашни эплашса, унда иккинчи тайм янада қизиқарлироқ бўлади. Акс ҳолда Қатар бу устунликни кейинги 45 дақиқа ичида бой бериб қўйишига ишониш қийин.

36` Қатардан яна бир хатарли ҳужум! Қатарнинг навбатдаги ҳужуми ҳам ўта хавфли чиқди. Ҳасан Ал Ҳайдоснинг ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

32`Япония Қатар ҳимоясини бузиб ўтиш йўлларини қидирмоқда. Ҳозирча Осиё Кубогида ҳеч бир жамоа уддалай олмаган ишни бажаришга Япония ҳам ожизлик қилмоқда. 


Осиё Кубоги тарихида бир мусобақа давомида энг кўп гол урган - Али Алмоез!


27` ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ҚАТАР ЯПОНИЯ учун ҳақиқий ХАТАР! Даҳшат гол! Акрам Афифдан яна бир голли узатма ва Абделазиз Ҳатем узоқ масофадан тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига "михлаб" қўйди. Гол эмас, голча бу! Таъми мисоли олча! Яшавор Қатар!

- Финални томоша қилиш учун қатор мартабали инсонлар ва машҳур шахслар кузатишмоқда. Улардан бири сифатида португалиялик футбол юлдузи Луиш Фигуни эътироф этиш мумкин.

20` Қатар анча хотиржам, тартибли Япония эса нисбатан шошилмоқда. Сабаби аниқ. Самурайлар вазиятни тезроқ ўнглаш ҳақида бош қотиришмоқда.

- Акрам Афифга нисбатан қўполлик ишлатгани учун Шибасаки Эрматов томонидан огоҳлантирилди.


- Финалдаги голларни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ

14` Қатар голдан руҳланиб яна ҳужумга шошилди. Хавфли тус олган мазкур ҳужумни ҳимоячи охирги сонияларда бартараф этди.

12` ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ГОЛНИ ҚАРА, АЛМОЕЗ! Супер ҳужум! Афиф чап қанотдан ҳужумни ривожлантириб, жарима майдончаси ичида турган Осиё Кубоги "снайпери" Алмоезни қидириб топди. Али Алмоез эса тўпни ҳавода ажойиб тарзда қабул қилди ва чалқанча услубда дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 0:1! 

Финални ФИФА (Жанни Инфантино) ва ОФК (Шайх Салмон) президентлари стадионда кузатиб боришмоқда


7` Япониянинг жарима зарбасидан келган хавфи бартараф этилди. Қатар тўпни назорат қилган ҳолда ўзининг комбинацион ҳужумларига тараддуд кўрмоқда.

4` Япония дастлабки дақиқаларданоқ жанговор руҳда ўйинни бошлади. Қатар ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринмоқда.

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Дастлаб Япония мадҳияси, кейин эса Қатар давлат мадҳияси жаранг солади. 

- Равшан Эрматовнинг хуштаги ҳал қиладиган муҳим баҳс старт олиш арафасида. Қатар ва Япониядан чиройли ўйин кутган ҳолда Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳимизга омад тилаймиз!

- Маълумот ўрнида: Япония шу вақтга қадар тўрт маротаба финалда ўйнаган ва барчасида ғолиб бўлган. Қатар эса ўз тарихида илк бор бош соврин учун кечадиган финал учрашувида майдонга тушади.

- Қайд этиш керакки, финалга қадар ўтказилган 50 учрашувда Осиё Кубогида жами 126та гол урилди. Бу ҳар бир ўйинда ўртача 2,52 гол урилаётганидан дарак беради.

Осиё кубоги-2019. Финалгача қайноқ ФОТОГАЛЕРЕЯ

- Осиё Кубоги превьюси. Финал. Япония - Қатар


Қатарлик мухлислар


Япония терма жамоаси мухлислари


Али Алмоез ўтказилган 6 учрашувда 8 гол киритишни уддалади ва бу орқали бир мусобақада энг кўп гол урган Али Даининг рекордини такрорлади. Агарда қатарлик ёш ҳужумчи финалда ҳам ўз номини таблода ёздириб қўйишни уддаласа, унда Али Алмоез Осиё Кубоги тарихида бир мусобақада энг кўп гол урган футболчига айланади.


- Қизиқ факт: Қатар терма жамоаси мусобақа давомида финалга қадар ўз дарвозаси даҳлсизлигини қуруқ сақлашни уддасидан чиқиб келмоқда. Ҳозирча Саад Ал Шееб дарвозаси қўлфини очадиган "калит"ни ҳеч ким топа олмаяпти. Японияда бу ишни уддалайдиган футболчи топилармикан?

Қатар терма жамоаси ҳам ўтказилган ҳамма ўйинда ғалабани тантана қилди. Тўплар нисбати: 16:0.

 

* Япония терма жамоаси ўтказилган 6 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Тўплар нисбати: 11-3.

- Хажиме Морийасу бошқарувидаги Япония мусобақада "F" гуруҳидан (Туркманистон 3:2, Уммон 1:0, Ўзбекистон 2:1) ўрин олиб биринчи ўрин билан плей-офф йўлланмасига эгалиқ қилганди. Шундан сўнг самурайлар нимчорак финалда Саудия Арабистонини (1:0), чорак финалда Вьетнам (1:0) ҳамда ярим финалда Эрон (3:0) қаршилигини енгишни устидан чиқишди.

- Феликс Санчес бошқарувидаги Қатар эса "E" гуруҳида (Ливан 2:0, КХДР 6:0, Саудия Арабистони 2:0) якка пешқадам сифатида нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Нимчорак финалда Ироқ (1:0), чорак финалда Жанубий Корея (1:0) ва ярим финалда мусобақа мезбонлари БАА (4:0) терма жамоаси тор-мор этилди. Шу тариқа Қатар ўз тарихида илк бор финалга қадар келди.

- Осиё Кубогининг ҳал қилувчи финал бекатига қадар Япония ва Қатар терма жамоалари етиб келишди. Ҳар иккала жамоа финалгача анча узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтишди.


Japan

Takumi Minamino - 69'

Asian Cup Final . Round final

01/02/2019, 18:00

3
:
1
Finished

Qatar

Almoez Ali - 12', Abdulaziz Hatem - 27', Akram Afif - 83'

Stadium: Zayed Sport City Stadium, 36776 spectators

Referee: Ravshan Irmatov

45'
90'
20'  Gaku Shibasaki
62'  Genki Haraguchi (Yoshinori Muto)
69'  Takumi Minamino
69'  Yuya Osako
82'  Maya Yoshida
84'  Tsukasa Shiotani (Junya Ito)
87'  Hiroki Sakai
89'  Takumi Minamino (Takashi Inui)
12'  Almoez Ali
12'  Akram Afif
27'  Abdulaziz Hatem
27'  Akram Afif
61'  Boualem Khoukhi (Salem Al Hajri)
74'  Hassan Al Haidos (Karim Boudiaf)
83'  Akram Afif
84'  Akram Afif
90'  Pedro Miguel
90'  Almoez Ali (Ahmed Alaaeldin)

Rating: +81   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика