Latest news

19:55ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди  0 19:37Дешам: "Килиан Мбаппе робот ёки супермен эмас"  1 19:14Жоан Лапорта: "Флик баҳона изламайди ва бор имкониятидан максимал фойдаланишга уринади"  2 18:50Куман Бергвейннинг "Ал Иттиҳод"га трансфери ҳақида: "26 ёшда пул — асосий мақсадингиз бўлмаслиги керак"  2 18:29Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи кун машғулотлари — Шомуродов, Турғунбоев ва Ҳусанов Тошкентда  4 17:36Пеп Гвардиола: "Роналдо ва Роналдиньо каби футболчиларни бошқа кўрмадим"  8 16:54Тарихда шу кун. Гейнрихнинг омадли қайтиши, Шомуродовнинг дебют ўйини, ёхуд Ўзбекистон – Яман 1:0  7 16:49"Барселона" ярим ҳимоячиси жароҳат сабаб 3-4 ҳафтага сафдан чиқди  0 16:22"Манчестер Юнайтед" бош директори: "Эрик тен Хаг бизга мос мураббий"  10 15:36АПЛдан Саудия Арабистони томон навбатдаги трансфер ҳал бўлди  0 14:59ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ терма жамоаси таркиби эълон қилинди — рўйхатда А Сериядан ҳам вакил бор  1 14:10ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — КХДР учрашувини ким бошқариб бориши ёдингиздами?  11 13:41"Ливерпуль" собиқ футболчиси АПЛга қайтишга яқин  2 12:50"Бенфика" Туркия терма жамоаси етакчиларидан бирини сотиб олди  2 12:22Водий дербиси қачон ўтказилади? Суперлиганинг октябрь ойи тақвими  0

Осиё Кубоги: БАА терма жамоаси News

Осиё Кубоги: БАА терма жамоаси

Қитъа чемпионати финал босқичи иштирокчилари билан таништиришни БАА терма жамоаси билан давом эттирамиз.
БАА охирги йилларда катта ўсишга эришди. “Олтин авлод” деб таъриф берилган ёшлар дастлаб қитъа чемпионатида ғалаба қозонишди. Кейин жаҳон чемпионатида яхши иштирок этиб, Олимпиадага йўлланмани қўлга киритишди. Кўрфаз Кубогидаги ғалаба ҳам айнан уларнинг хизматига эвазига қўлга киритилди. Саралаш босқичида амирликлар термаси биз билан бир гуруҳдан жой олиб, ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучди. Тошкентда эса 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Жамоа ҳозир анча ҳужумкор ўйин намойиш этишга мослашган. Жароҳатланган бир неча етакчи ўйинчиларнинг сафга қайтиши БААга ёрдам бериши табиий.



Лақаби: "Оқлар"
Бош мураббийи: Маҳди Али
Энг кўп ўйнаган футболчи: Аднан Таляни (161)
Тўпурари: Аднан Таляни (52)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 85
Биринчи расмий ўйини: Қатар - 1:0 (Саудия Арабистони, 1972 йил 17 март)
Энг йирик ғалабаси: Бруней - 12:0 (Бруней, 2001 йил 14 апрель)
Энг йирик мағлубияти: Бразилия - 0:8 (Абу Даби, БАА, 2008 йил 12 ноябрь)
Жаҳон чемпионатида 1990 йил иштирок этган. Осиё Кубогида 7 бор қатнашиб, 1996 йил финалда Саудия Арабистонига имкониятни бой берган. Кўрфаз Кубогида 2 марта ғалаба қозонган.

Бош мураббий Маҳди Али футболчиларнинг аксариятига анчадан буён устозлик қилиб келяпти, аниқроғи уларнинг ўсмирлик давридан бошлаб. 16 нафар футболчи 25 ёшдан кичик эканлиги буни кўрсатиб турибди. Али жаҳон чемпионати ва Олимпиадада шогирдлари билан иштирок этди, Кўрфаз Кубогида зафар қучди. Осиё ўйинларида жамоа билан финалга чиқди. У футболчилар ва жамоанинг имкониятларини жуда яхши билади. Ҳозирги ўйин услубини ҳам ўзи шакллантириб келди. Осиё Кубоги Маҳди Али учун яна бир чорлов. У ижобий натижа билан ўзини кўрсатишни жуда хоҳлаши табиий.

Маҳди АЛИ
Туғилган санаси:
20.04.1965
Футболчиликдаги позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоаси: 1983–1998   “Ал Аҳли”
Бошқарган жамоалари: 2003 БАА U-16 (ёрдамчи), 2008 БАА U-19, 2009–2010 “Ал Аҳли”, 2009 БАА U-20, 2011 “Банияс”, 2010–2012 БАА U-23, 2012 йилдан буён БАА миллий терма жамоасида.



БАА терма жамоасида барча футболчилар миллий чемпионатда тўп тепишади. Умар Абдулраҳмонга ўтган йили “Арсенал” қизиқиш билдирганди, бироқ “Ал Айн” клуби раҳбарияти унга жавоб беришни истамади. Чунки Умар жамоа ўйинини ташкил этувчи асосий футболчилардан бири. Охирги пайтларда жароҳати сабабли терма жамоадаги кўплаб беллашувларни ўтказиб юборди. Ундан ташқари Ҳабиб Фардан, Амир Абдулраҳмон, Али Мабҳут ва Аҳмад Ҳалил БАА термасининг етакчи футболчилари саналади. Жамоанинг ҳимоя чизиғи ва дарвозабонларини унчалик кучли деб бўлмайди, лекин ярим ҳимоя ва ҳужумдаги фаоллик эвазига исталган рақибга жиддий қаршилик кўрсатиш имкониятиги эга.



Терма жамоа таркиби
Дарвозабонлар

Мажид Носир     "Ал Васл"
Али Ҳасиф     "Ал Жазира"
Ҳолиб Иса     "Ал Айн"

Ҳимоячилар
Муҳаммад Фавзи   "Банияс"
Абдулазиз Ҳуссайн   "Ал Аҳли"
Абдулазиз Санқур   "Ал Аҳли"
Ҳамдан Камоли   "Ал Ваҳда"
Муҳаммад Аҳмад   "Ал Айн"
Муҳаммад Исмоил   "Ал Айн"
Муҳаннад Салим   "Ал Айн"

Ярим ҳимоячилар
Исмоил Ҳаммади   "Ал Аҳли"
Ҳассан Иброҳим   "Ал Шабаб"
Мажид Ҳассан     "Ал Аҳли"
Ҳамис Исмоил     "Ал Жазира"
Ҳабиб Фардан     "Ал Наср"
Амир Абдулраҳмон   "Банияс"
Ҳабуш Солиҳ     "Банияс"
Муҳаммад Абдулраҳмон   "Ал Айн"
Умар Абдулраҳмон   "Ал Айн"

Ҳужумчилар
Али Мабҳут     "Ал Жазира"
Аҳмад Ҳалил     "Ал Аҳли"
Салим Солиҳ     "Ал Ваҳда"
Саид Катири     "Ал Ваҳда"


Беҳзод Назаров тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика