Latest news

10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  0 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  5 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  1 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  1 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  2 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  7 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  7 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  66 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  4

Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида ўтади News

Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида ўтади

Бу ҳақда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев хабар берди.

Қатар футбол ассоциацияси вакили, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзоси Алишер Никимбаевнинг Telegram'даги саҳифасида маълум қилишича, Бутун Ҳиндистон футбол федерацияси 2027 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилиш таклифини қайтариб олганини расман эълон қилди.

Шу тариқа, Саудия Арабистони футбол федерацияси мусобақани ўтказишдан манфаатдор ягона томон бўлиб қолди. Демак, ҳозирданоқ Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида бўлиб ўтишини айтишимиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, умумий аризалар сони бешта эди. Биринчиси – бир йил аввал аризани қайтариб олган Ўзбекистон футбол ассоциацияси бўлса, иккинчиси, жорий йилнинг октябрь ойида ўйиндан чиққан Эрон футбол федерациясидир. Кейинчалик 2023 йилги мусобақани ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган Қатар футбол ассоциацияси автоматик равишда даъвогарлар рўйхатидан чиқиб кетди. Энди эса овоз беришдан деярли икки ой олдин Ҳиндистон футболи раҳбарияти ҳам бу ғоядан воз кечди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика