Latest news

02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  3 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  0 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14

Осиё кубоги-2023. Тожикистон мусобақадаги илк иштирокидаёқ иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди! News

Осиё кубоги-2023. Тожикистон мусобақадаги илк иштирокидаёқ иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди!

Осиё кубоги-2023 "A" гуруҳ 3-тур доирасидаги Тожикистон — Ливан ўйини бўлиб ўтди.

Тожикистон — Ливан 2:1

Голлар: Парвиз Умарбоев (81), Нуриддин Ҳамроқулов (90+2) — Бассел Жради (48).

Тожикистон: Ятимов, Сафаров, Ханонов, Жўрабоев, Назаров (Давлатмир, 90), Паншанбе, Умарбаев, Шукуров (Муҳаммаджон, 72), Жалилов (Хайлоев, 88), Мабатшоев (Ҳамроқулов, 72), Соиров (Самиев, 72).

Ливан: Матар, Ал Зеин, Хамис, Ал Зейн, Мелки, Нассар (Лахуд, 82), Жради (Битар, 82), Сроур, Тнеш (Хайдар, 82), Маатук (Шур, 58), Бугиэль (Эл Хельве, 67).

Огоҳлантириш: Жўрабоев (27), Матар (77), Ал Зеин (90), Паншанбе (90), Хайлоев (90).

Четлатиш: Ал Зейн (56).


Tajikistan

Parvizdzhon Umarbaev - 80', Nuriddin Khamrokulov - 90'

Asian Cup Grp. A . Round 3

22/01/2024, 20:00

1
:
2
Finished

Lebanon

Bassel Jradi - 47'

Stadium: Jassim Bin Hamad Stadium, 11843 spectators

45'
90'
27'  Zoir Dzhuraboev
72'  Alisher Shukurov (Muhammadjon Rahimov)
72'  Rustam Soirov (Shahrom Samiev)
72'  Shervoni Mabatshoev (Nuriddin Khamrokulov)
80'  Parvizdzhon Umarbaev
88'  Alisher Dzhalilov (Ruslan Khayloev)
90'  Nuriddin Khamrokulov
90'  Ehson Panjshanbe
90'  Ehson Panjshanbe
90'  Ruslan Khayloev
90'  Akhtam Nazarov (Tabrezi Islomov)
47'  Bassel Jradi
47'  Hasan Srour
56'  Kassem El Zein
58'  Hassan Maatouk (Waleed Shour)
67'  Omar Bugiel (Hilal El-Helwe)
77'  Mostafa Matar
82'  Ali Tneich (Mohamad Haidar)
82'  Nassar Nassar (Daniel Lajud)
82'  Bassel Jradi (Gabriel Bitar)
90'  Hussein Zein



ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. ТОЖИКИСТОНЛИК МУХЛИСЛАРНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!



90+12. Тожикистонда ўзгариш: Исломов Назаровнинг ўрнига майдонга тушди.

90+12. Ҳаилоев рақибнинг қорин қисмига оёғи билан зарба бериб юборгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

90+11. Тожикистон қарши ҳужумда учинчи голни уриши мумкин эди. Аммо, рақиб ўйинчиси ушбу вазиятда абжирроқ ҳаракат қилди.

90+7. Ҳилал Ал Ҳелви бирга-бир вазиятдан дарвозани ишғол қила олмади. Унинг берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90+7. Навбатдаги сариқ карточка Эҳсони Паншанбега кўрсатилди. Ҳакам Тожикистон ярим ҳимоячиси вақтни чўзган деб баҳолади. 

90+4. Ҳусайн Ал Зеин сариқ карточка билан жазоланди.

90+2. ГООООООЛЛЛЛ! Ҳамроқулов жарима майдончаси ичида тўпни боши билан рақибда дарвозасига йўллади!

90. Даҳшат! Ҳакам иккинчи бўлимга 16 дақиқа (!) қўшиб берди.

88. Тожикистон сафида Хайлоев Жалиловни алмаштирди.

82. Ливан сафида ўзгаришлар рўй берди: Ҳайдар, Лажуд Мартинес ва Битар Сиси, Нассар ва Жрадининг ўрнини эгаллади.

81. ГОООООЛЛЛ! Умарбоев жарима зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол қилди! Бу Тожикистон учун Осиё кубоги тарихидаги илк гол бўлди.

77. Навбатдаги сариқ карточка Ливан ўйинчиси Мустафо Матарга кўрсатилди.

77. Паншанбе жарима зарбасини ижро этди, аммо "Навбаҳор" собиқ ўйинчисининг берган зарбаси ноаниқ эди.

72. Бу орада Тожикистон терма жамоасида бир йўла уч ўзгариш рўй берди: Шукуров, Соиров ва Шервони ўз ўринларини Раҳимов, Самиев ва Ҳамроқуловга бўшатиб беришди.

71. Йўқ дўстлар! Бу сафар ҳам Тожикистон терма жамоаси ўйинчиси оффсайдда қолгани маълум бўлди ва гол бекор қилинди.

70. ГООООЛЛЛ! Тожикистон ҳисобни тенглаштирди. Алишер Жалилов жарима майдончаси ичидаги тартибсизликдан сўнг қулай вазиятдан тўпни дарвозага аниқ йўллади. Бу Тожикистон учун Осиё кубоги тарихидаги илк гол!

68. Ҳалил Ҳамис устунликни иккита голга ошириши мумкин. Аммо, унинг бурчак тўпидан сўнг берган зарбасига аниқлик етишмади.

67. Ливанда навбатдаги ўзгариш: Омар Чаабан учун бугунги ўйин якунланди, унинг ўрнини Ҳилал Ал Ҳелви эгаллади.

65. Ҳа, ливанликлар эътиборларини кўпроқ мудофаага қаратишган. Тожикистон эса тўпга эгалик қилаётган бўлса ҳам хавфли вазиятларгача етиб бормаяпти.

58. Ливан терма жамоасида ўзгариш: Валид Шур жамоа сардори Ҳассан Матукни алмаштирди.

57. Алишер Жалиловнинг жарима майдончаси чегарасида берган зарбаси ўта ноаниқ чиқди.

56. Қосим Эл Зейн майдондан четлатилмоқда. Ҳакам унинг ҳаракати қизил карточкага лойиқ деб топди!

55. Ҳакам VAR мониторига қараб йўл олди. Эҳтимолий қизил карточка!

54. Ливан терма жамоаси ўйинчиси Қосим Эл Зейн рақибига нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди. Ҳакам эса уни сариқ карточка билан "сийлади".

51. Кичик жанжал юзага келди. Унинг ташаббускори эса Алишер Жалилов. ОКМК собиқ футболчиси рақибни вақт чўзишда айблаб тезроқ ўрнида туришни талаб қилди.

48. ГОЛ! Ливан ҳисобни очмоқда. Жради жуда чиройли гол урди. Бассел узоқроқ масофадан Ятимов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45+7. Ҳакам оффсайд сабаб голни бекор қилмоқда. VAR ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

45+5. ГОООООЛЛ! Тожикистон тайм сўнггида ҳисобни очди. Шервони Мабатшоевнинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси рикашет орқали рақиб дарвозасидан ўрин олди.

45+3. Алишер Жалиловнинг хавфли зарбасини дарвозабон бартараф этди. Аммо, бундан бироз олдинроқ ўйиндан ташқари ҳолат рўй бергани маълум бўлмоқда.

45. Ҳакам биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди.

42. Ҳаноновнинг қўпол хатоси Тожикистонга қимматга тушиши мумкин эди. Якунда ҳимоячилар бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

40. xG бўйича кўрсаткич жуда паст: 0.18 - 0.17.

34. Ҳассан Матук ўз омадини синаб кўрди. Ливанликлар сардорининг берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

32. Уҳҳҳ!!! Тожикистонликлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Дарвозабон тўпга эрта чиқиб уни майдонга чиқариб юборди. Аммо, тожиклар тезда ўйнаб кетишди ва посбон бу вақтда дарвозасига қайтишга улгурмаганди. Аммо, очиқ қолган дарвозага йўналтирилган тўпни ливанликлар футболчиси қайтарди.

27. Зоир Жўрабоев рақибига қарши қўпол ҳаракати учун сариқ карточка билан жазоланди.

23. Рустам Соиров! "Локомотив" (Тошкент) ҳужумчисида ҳисобни очиш учун яхши вазият юзага келганди. Аммо, ливанлик футболчилар хавфли вазиятнинг олдини олишди.

15. Ҳозирча ўйин хавфли вазиятларсиз ўтмоқда. Ливан терма жамоаси сўнгги дақиқаларда тожиклар дарвозаси олдига анча яқинлашиб олишди.

8. Хавфли вазият! Ҳуссайн Зайннинг жарима майдончаси остонасидан берган кучли зарбасини Ятимов қийинчилик билан бартараф этди.

4. Ҳозирча тожикистонлик футболчилар ўйинни ўз назоратларига олишга уринишмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Икки мамлакат мадҳиялари янграмоқда.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Бироздан сўнг Осиё кубоги-2023 "A" гуруҳ 3-тур доирасидаги Тожикистон — Ливан ўйини бошланади. Биз эса қўшниларимиз учун тарихий бўлган ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика