Latest news

08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  0 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  2 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  0 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  1 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  2 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  3 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  6 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  26 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31

Осиё кубоги-2023. Қатар очилиш ўйинида Ливан устидан йирик ғалабага эришди! News

Осиё кубоги-2023. Қатар очилиш ўйинида Ливан устидан йирик ғалабага эришди!

Қатар ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубоги-2023 очилиш ўйини бўлиб ўтди.

Қатар — Ливан 3:0

Голлар: Акрам Афиф (45, 90+6), Алмоез Али (56)

Қатар: 22. Мешал Баршам, 2. Педро Коррея, 3. Али Муҳтор ад-Маҳди, 4. Муҳаммад Ваад ал-Баяти, 6. Абдулазиз Ҳатим, 9. Юсуф Абдурисаг, 10. Ҳасан ал-Ҳайдос, 11. Акром Афиф, 12. Лукас Мендес, 19. Алмуоз Али, 20. Аҳмад Абдулла.

Захира: 1. Саад ал-Шиб, 23. Мустафо Тариқ, 5. Тариқ Салмон, 7. Аҳмад Алоуддин, 13. Ҳолид Мазид, 14. Ҳумам Аҳмад, 15. Бассам Ҳушам, 16. Буалем Ҳуҳи, 17. Исмоил Муҳаммад, 21. Салоҳ Закария, 24. Жассим Габер, 25. Аҳмад ал-Ганехи.

Ливан: 21. Мустафо Матар, 4. Нур Мансур, 5. Нассар Нассар, 6. Ҳуссайн Зайн, 7. Ҳассан Матук, 10. Муҳаммад Ҳайдар, 12. Роберт Александр, 16. Волид Шур, 18. Қосим Эл Зейн, 20. Али Тнеич, 22. Бассел Жради.

Захира: 1. Меҳди Ҳалил, 23. Али Сабиҳ, 2. Яҳё Эл Ҳинди, 3. Моҳир Сабра, 8. Ҳассан Саад, 9. Ҳилол ал-Ҳелве, 11. Омар Чаабан, 13. Ҳалил Ҳамис, 17. Али ал-Ҳаж, 19. Даниэль Кури, 24. Габриэль Битар, 25. Ҳасан Срур.


Qatar

Akram Afif - 45', Almoez Ali - 56', Akram Afif - 90'

Asian Cup Grp. A . Round 1

12/01/2024, 20:00

0
:
3
Finished

Lebanon

Stadium: Lusail Stadium, 82490 spectators

45'
90'
45'  Akram Afif
45'  Almoez Ali
56'  Almoez Ali
56'  Mohammed Waad
57'  Yusuf Abdurisag (Ismael Mohammad)
57'  Hassan Al Haidos (Mostafa Meshaal)
72'  Mohammed Waad (Homam Elamin)
78'  Almoez Ali (Ahmed Alaaeldin)
79'  Abdulaziz Hatem (Jassem Gaber)
86'  Ahmed Alaaeldin
90'  Pedro Miguel
90'  Akram Afif
51'  Mohamad Haidar
70'  Hassan Maatouk (Hilal El-Helwe)
70'  Waleed Shour (Hasan Srour)
70'  Mohamad Haidar (Omar Bugiel)
80'  Bassel Jradi (Gabriel Bitar)
80'  Hasan Srour
87'  Nassar Nassar (Soony Saad)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

90+6. Афифдан дубль! Акрам рақибнинг хатосидан фойдаланган ҳолда жарима майдончаси ичига кириб рақиб посбонини доғда қолдирди.

90+3. Чаабан! Яна бир ажойиб вазият! Унинг яқин масофадан бош билан берган зарбасини қатарлик посбон тўғри позиция эгаллагани сабаб осонлик билан ушлаб олди.

90. Эронлик ҳакам иккинчи бўлимга 10 (!) дақиқа қўшиб берди.

90. Навбатдаги сариқ карточка. У Қатар терма жамоаси ҳимоячиси Педро Мигелга кўрсатилди.

88. Афиф жарима майдончаси ичида йиқитлгандек кўринди. Аммо, Фағоний бу ерда фолни қайд этмади.

87. Чаабан! Ливанлик ўйинчи навбатдаги вазиятдан фойдала олмади. Унинг рақиб хатосидан сўнг берган зарбаси ноаниқ кетди.

86. Ливанда ўзгариш: Нассар ўз ўрнини Саадга бўшатиб берди.

86. Марказда ливанлик ўйинчига нисбатан жиддий қўполлик ишлатилган эди. Фағоний вазиятнинг тугашини кутди ва ундан кейин Алавуддинга карточкани кўрсатди.

83. Ливан сўнгги дақиқаларда жон-жаҳди билан ҳисобни қисқартиришга уринмоқда.

81. Қўпол ҳаракати учун Ливан терма жамоаси ҳимоячиси Срур ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

80. Ливанда ўзгариш: Битар Жрадини алмаштирди.

79. Ливанда яна бир имконият юзага келди. Омар Чаабан дарвозабонни алдаб ўтди-ю, уёғига дарвоза томон зарба йўллашга имкон топа олмади.

78. Ўйин қаҳрамонларидан бири Алмоез Али ўйинни тарк этди, бундан буёғига унинг ўрнида Аҳмад Алоуддин ҳаракат қилади. Яна бир ўзгариш: Жассем Хатимни алмаштирди.

74. Ливанда яхши имконият юзага келиши мумкин эди. Қанотдан узатилган тўпни Омар Чаабан ўзига яхши ўнглаб ололмади.

72. Ўзгариш навбатда қатарликларда: Ҳомам Аҳмед Муҳаммад Ваадни алмаштирди.

70. Ливан сафида бир йўла уч ўзгариш. Майдонни Матук, Шоур, Ҳайдар тарк этди, уларнинг ўрнига Эл Ҳелве, Срур ва Бугиел туширилди.

69. Ливанликлар ҳам бироз "жонланишди". Қанотдан Жрадига йўналган тўпни қатарлик ўйинчилар майдондан ташқарига чиқариб юборишди.

66. Ҳа, биринчи бўлимдан фарқли равишда иккинчи бўлимда Ливан терма жамоаси дарвозаси олдида кўпроқ хавфли вазиятлар яратилмоқда.

61. Қатардан яна бир хавфли вазият. Ливанлик ўйинчининг хатосидан сўнг Ҳатим ҳисобни йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди, аммо рақиб тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

57. Қатар терма жамоасида икки ўзгариш. Муҳаммад ва Мешаал Абдурисаг ва Ал Ҳайдосни алмаштирди.

56. ГООООЛ! Навбат Алмоез Алига! Қатарликлар ҳужумчиси жарима майдончаси ичига узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади.

51. Ўйиндаги илк сариқ карточка Ливан терма жамоаси ўйинчиси Ҳайдарга кўрсатилди.

47. Ливан ўйинчиси қандай имкониятдан фойдалана олмади! Жради Ҳайдарнинг ҳаракатларини кўкка совурди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. ГОООООЛ!!! Афиф ҳисобни очди, Алмоез эса ассист соҳиби. Қатар етакчиларидан бири жарима майдончаси ичидан моҳирона берган зарбасидан сўнг дарвоза ишғол этилди.

42. Фоллар статистикаси бўйича вазият тенг. Икки жамоа ҳам учтадан қоида бузишди.

36. Хавфли вазият! Қатарлик футболчилар пенальти талаб қилишмоқда. Абдулазиз Ҳатимнинг тепган тўпи рақиб қўлига тегди, аммо атайин ўйнамаганлиги сабаб ҳакам ҳеч нарса бўлмади деб топди.

34. Юсуф қийин вазиятда мезбонлар учун илк бурчак зарбасини ишлаб берди.

31. Уҳҳ! Қатар голга яқин келди. Юсуф тўпни жарима майдончаси ичига узатди, Афифнинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.

30. Қатарда хавфли вазият вужудга келди. Алмоез Али қанотдан жарима майдончаси ичига кирди, аммо рақибини алдай олмади.

25. Меҳмонлардан навбатдаги зарба. Ҳуссайн Зайн бу сафар ўз омадини синаб кўрди, аммо мезбонлар посбони тўпни эгаллаб олди.

23. Ливан сўнгги дақиқаларда мезбонлар дарвозаси томон зарбалар беришдан тортинмаяпти.

21. Ливандан жавоб! Ҳассан Матукнинг жарима майдончаси черагасидан берган зарбасини Мешал Баршам қийинчилик билан қайтарди.

20. Али Муҳтор ад-Маҳди жарима майдончаси ичига узатилган тўпга бош билан зарба берди. Дарвозабон қийналиб тўпни қайтарди.

20. Қатар стандарт вазиятга эга бўлмоқда, тўп олдида Акрам Афиф.

16. Лукас Мендес жароҳат олганга ўхшайди. Йўқ, ҳаммаси жойида, ўйинчи ўрнидан турди.

13. Йўқ! Юсуфнинг зарбасига аниқлик етишмади.

11. Жарима майдончаси ичига узатиб берилган тўпни бурчак зарбасига сабаб бўлган Мендес бартараф этди.

10. Ливан бурчак зарбаси ишлаб олди. Меҳмонлар хавфли вазият юзага келтиришлари мумкин.

8. Мухлислар ўз жамоаларини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашмоқда.

6. ГООООООЛ!!! Алмоез Али! Йўқ, ҳужумчи оффсайдда қолиб кетгани маълум бўлмоқда.
2. Мезбонлардан илк зарба! Дарвозабон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

1. Ўйинга старт берилди!

- Икки мамлакат мадҳиялари янграмоқда.

- Бугунги ўйинни Австралия чемпионатида ишлаётган эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. 

- Ажойиб маросимдан сўнг жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Барчага ассалому алейкум! Тез орада Қатар ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубоги-2023 очилиш ўйини бошланади ва ушбу баҳсни биргаликда кузатиб борамиз.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика