Latest news

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  0 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  22 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  3 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон — Сурия. Превью News

Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон — Сурия. Превью

Бугун Осиё кубогининг "B" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Сурия учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Ўзбекистон терма жамоаси Сурия билан шу кунга қадар олти марта ўзаро ўйин ўтказган. Натижалар борасида араб мамлакати вакиллари кичик устунликга эга.

Эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоаси иккала ғалабани ҳам Тошкентда қўлга киритган. Сурияга қарши уч маротаба нейтрал майдонда ўйнаганмиз ва учаласида ҳам ютқазганмиз.

Дастлабки учрашув 1996 йил БАА мезбонлик қилган Осиё Кубогида бўлиб ўтган. Ўшанда Сурия 2:1 ҳисобида зафар қучган, бироқ иккала жамоа ҳам гуруҳда қолиб кетганди. Биздан ягона голни "Нефтчи" афсонаси Сергей Лебедев пенальтидан урганди.

Навбатдаги икки ўйинни кўпчилик яхши эслайди. ЖЧ-2018 саралаши доирасида дастлаб Тошкентда ўтган баҳсда вакилларимиз Александр Гейнрихнинг урган ягона голи эвазига ғалаба қозонишган - 1:0. Суриядаги сиёсий вазият туфайли Малайзияда ташкил этилган учрашувда эса Сурия сўнгги дақиқаларда Омар Харбин томонидан пенальтидан урган голи туфайли зафар қучишган - 1:0.

2018 йил Тошкентда ўтган ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Биздан Марат Бикмаев пенальтидан гол уриб ҳисобни очганди. Бунга Омар Ал Сома жавоб берган эди.

2019 йил яна Тошкентда кечган ўртоқлик баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Элдор Шомуродов дублга эришганди.

2020 йил БААнинг Шаржа шаҳрида ўтказилган ўртоқлик ўйинида Маҳмуд Ал Маваснинг ягона голи Сурияга ғалаба тақдим этган.


Ўзбекистон — Сурия ўртасидаги учрашувлар тарихи

1. Осиё кубоги-1996. Ўзбекистон — Сурия 1:2

2. ЖЧ-2018 саралаш босқичи. Ўзбекистон — Сурия 1:0

3. ЖЧ-2018 саралаш босқичи. Сурия — Ўзбекистон 1:0

4. Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон — Сурия 1:1

5. Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон — Сурия 2:0

6. Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон — Сурия 0:1


Ўзбекистон терма жамоасининг охирги бешта учрашуви

Ўзбекистон — Хитой 2:1

Ўзбекистон — Туркманистон 3:1

Ўзбекистон — Эрон 2:2

Ўзбекистон — Қирғиз Республикаси 4:1

Ўзбекистон — Фаластин 1:0


Сурия терма жамоасининг охирги бешта учрашуви

Сурия — Кувайт 1:2

Сурия — Шимолий Корея 1:0

Сурия — Япония 0:5

Сурия — Қирғиз Республикаси 1:1

Сурия — Малайзия 2:2

Осиё кубогидаги иштирок

Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет 8-маротаба қитъа биринчилигида иштирок этади. "Оқ бўрилар" энг яхши натижасига 2011 йил эришган бўлиб, ўша мусобақада жамоа 4-ўринни эгаллаган.

Сурия эса Осиё кубогида шу пайтга қадар олти марта қатнашиб, бирор маротаба гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган.

Саралаш босқичи

Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичида Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри Ланкани ортда қолдирди.

Сурия эса жаҳон чемпионати саралашининг охирги босқичига етиб келгани учун автоматик равишда турнир иштирокчисига айланди.

Турнирга тайёргарлик

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги арафасида Дубайда йиғин ўтказди. Йиғин доирасида иккита назорат учрашувида майдонга тушган Сречко Катанец шогирдлари Қирғиз Республикаси (4:1) ва Фаластин (1:0) жамоаларини мағлуб этди.

Сурия эса Қирғиз Республикаси (1:1) билан Дубайда, Малайзия (2:2) билан Доҳада дуранг ўйнади.

Таркиб

Нуфузли Transfermarkt портали Ўзбекистон терма жамоасини 25.45 миллион евро, Сурия терма жамоасини эса 16.58 миллион еврога баҳолаган.


Ўзбекистон терма жамоаси таркиби: 1.Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), 2.Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор"), 3.Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), 4.Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), 5.Рустам Ашурматов ("Рубин", Россия), 6.Диёр Холматов ("Пахтакор"), 7.Отабек Шукуров ("Фотиҳ Карагюмрюк", Туркия), 8.Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), 9.Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), 10.Жалолиддин Машарипов ("Пансерраикос", Греция), 11.Остон Ўрунов ("Навбаҳор"), 12.Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), 13.Шерзод Насруллаев ("Насаф"), 14.Жамшид Болтабоев ("Навбаҳор"), 15.Умар Эшмуродов ("Насаф"), 16.Ботирали Эргашув (ОКМК), 17.Бобир Абдихолиқов ("Ордабаси", Қозоғистон), 18.Абдулла Абдуллаев ("Хор Факкан", БАА), 19.Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), 20.Хожимат Эркинов ("Пахтакор"), 21.Игорь Сергеев ("Патум Юнайтед", Таиланд), 22.Аббос Файзуллаев (ЦСКА, Россия), 23.Шаҳбоз Умаров ("Ордабаси", Қозоғистон), 24.Азизбек Амонов ("Хор Факкан", БАА), 25.Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), 26.Зафармурод Абдураҳматов ("Насаф").

Бош мураббий: Сречко Катанец (Словения).

Сурия терма жамоаси таркиби: 1.Иброоҳим Алма ("Тишрин"), 2.Аиҳам Усу ("БК Ҳаккен", Швеция), 3.Моаяд Ажан ("Ал Жаиш"), 4.Эзеки Ҳам ("Индепендиенте", Аргентина), 5.Омар Мидани ("Ал Наср", Кувайт), 6.Амро Женят ("Ал Карама"), 7.Омар Харбин ("Ал Ваҳда", БАА), 8.Комил Ҳамишоҳ ("Ал Аҳли", Баҳрайн), 9.Алаа Ал Дали ("Нафт Миссан", Ироқ), 10.Муҳаммад Ал Маъмур ("Ал Аҳад", Ливан), 11.Пабло Саббағ ("Алианза Лима", Перу), 12.Аммар Рамадан (ДАС, Словакия), 13.Тоир Крума ("Ал Фотува"), 14.Муҳаммад Анез ("Ал Риффа", Баҳрайн), 15.Холид Курдагли ("Ал Веҳдат", Иордания), 16.Элмар Абраҳам ("Сковде", Швеция), 17.Фаҳд Юсуф ("Ал Шорта", Ироқ), 18.Жалил Элиас ("Сан Лоренцо", Аргентина), 19.Муяд Ал Хули ("Ал Жаиш"), 20.Антонио Ёқуб ("Гефле", Швеция), 21.Иброҳим Ҳисор ("Белграно", Аргентина), 22.Аҳмад Маданиа ("Жабле"), 23.Таҳа Муса ("Ал Фотува"), 24.Абдулраҳмон Вайс ("Афина Каллифея", Греция), 25.Маҳмуд Ал Асвад "Ал Карама"), 26.Максим Сарраф (ЦСКА, Россия).

Бош мураббий: Эктор Купер (Аргентина).

Мураббийлар фикри

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ўйиндан аввалги матбуот анжуманида шогирдларининг ғалаба учун майдонга чиқишини таъкидлади: "Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизнимизни кўрсатишни мақсад қилганмиз. Ҳаммаси оддий, эртага учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз.

Олдин бир неча марта Сурияга қарши ўйинлар ўтказганман. Улар жуда кучли ва кескин жамоа, жанговарлик жуда юқори. Ҳозир улар ҳақида барча нарсани биламиз, улар ҳам биз ҳақимизда ҳамма нарсани билишади. Бу сафар рақиб таркибида янги футболчилар бор. Бир нечта кучли легионерлар ҳам бор. Бу албатта уларнинг кучли тарафи. Сурияга қарши ўйин жуда қийин бўлади. Умид қиламанки, биз яхшироқ ҳаракат қиламиз.

Мен анча йилдан бери футболдаман. Ҳар сафар янги нарса ўрганман. Олдин зўр ҳаракат қилган футболчи, бу сафар ёмон ўйнаши мумкин. Футбол шуниси билан қизиқ. Ҳаммаси вазиятга, рефериларга ва ҳолатга боғлиқ. Умуман ҳар бир деталь муҳим. Олдиндан ҳеч нарсани била олмаймиз. Бизнинг ишимиз ўз ўйинимизни кўрсатиш ва тартибни сақлаш."

Ўз навбатида, Ўзбекистонга бегона бўлмаган Сурия устози Эктор Купер ҳам яхши натижа кўрсата олишига ишонч билдирди: "Албатта, мен Ўзбекистонни яхши биламан. Аммо уларда жуда кўп нарса ўзгариб кетди - бошқа номлар, янги футболчилар. Ўзбекистонда жуда зўр бош мураббий бор. Уларнинг камчили ҳам бор. Чунки ҳаммада камчилик мавжуд. Эртага биз ушбу муаммоларни юзага чиқара оламиз деб ўйлайман.

Ҳамма ҳозирда яхши натижа кўрсатишимизга ишоняпти. Биз инсонларга қувонч улашамиз. Мен футболчиларга айнан шуни эслатаман. Йигитларга уларни оилалари, дўстлари томоша қилаётганини таъкидлайман. Футболчиларга қарата босимга, қувончга, ҳис туйғуларга ҳуш келибсиз деймиз."

Қизиқарли фактлар 

- Иккала терма жамоанинг асосий юлдузлари мазкур мусобақада иштирок эта олмайди. Ўзбекистон терма жамоаси тўпурари Элдор Шомуродов жароҳати сабаб майдонга туша олмаса, Сурия етакчиси Омар Сома бош мураббий билан келишмовчилик туфайли жамоадан четлаштирилган.

- Осиё кубоклардаги умумий статистика

Ўзбекистон  - 28 та ўйин, 13 та ғалаба, 4 та дуранг, 11 та мағлубият, 42 та гол урилган, 47 та гол ўтказилган.

Сурия - 21 та ўйин, 7 та ғалаба, 3 та дуранг, 11 та мағлубият, 17 та гол урилган, 28 та гол ўтказилган. 

- Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги бешта Осиё кубогида гуруҳ босқичидан плей-оффга чиқишни уддалаган.

- Ўзбекистон Осиё кубогидаги етти иштирокнинг бештасини ғалаба билан бошлаган. Шу жумладан, охирги учта турнир кетма-кет муваффақият билан старт олган. Мазкур беш ғалабанинг тўрттасида "оқ бўрилар" дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

- Сурия Осиё кубоги дастлабки тур доирасидаги олти ўйиннинг тўрттасида ютқазмаган.

Имкониятлар (Ўзбекистон ғалабаси–дуранг–Сурия ғалабаси): 40%-30%-30%


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика