Осиё кубоги-2023. Эрматов, Катанец ва Жепаров Қатарга жўнаб кетишди, эртага қуръа
10 may 2023 12:27
News
Осиё кубоги-2023. Эрматов, Катанец ва Жепаров Қатарга жўнаб кетишди, эртага қуръа
"Katara Opera House"да ўтказиладиган тадбирда ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец иштирок этади.
2008 ва 2011 йилларда Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган ўзбекистонлик Сервер Жепаров эса қуръа ташлаш жараёнида бевосита иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, қуръа жараёнида терма жамоалар айни пайтдаги ФИФА рейтингига кўра саватчаларга ажратилади.
Осиё кубоги-2023 қуръаси учун саватчалар қуйидагича бўлади:
1-саватча
Қатар (мусобақа мезбони), Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия, Саудия Арабистони
2-саватча
Ироқ, БАА, Уммон, Ўзбекистон, Хитой, Иордания
3-саватча
Баҳрайн, Сурия, Фаластин, Вьетнам, Қирғизистон, Ливан
4-саватча
Ҳиндистон, Тожикистон, Таиланд, Малайзия, Гонконг, Индонезия
Осиё кубоги финал босқичи 2024 йил 12 январдан 10 февралга қадар Қатарда бўлиб ўтади.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments