Latest news

01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  0 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  58 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38

Осиё кубоги-2023. Австралия — Ҳиндистон. Превью News

Осиё кубоги-2023. Австралия — Ҳиндистон. Превью

Бугун Осиё кубогининг "B" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Австралия — Ҳиндистон учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Икки жамоа тарихда сўнгги 60 йил ичида атиги бир маротаба учрашди — 2011 йилги Осиё кубоги гуруҳ босқичида Австралия Ҳиндистон дарвозасига жақобсиз тўртта тўп киритган. Бироқ жамоалар 1938 йилдан 1956 йилга қадар еттита ўйинда тўқнаш келишиб, учтадан ғалаба ва битта дуранг қайд этишган.

Осиё кубогидаги иштирок

Австралия 2006 йил Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо бўлди ва шундан бери қитъа мусобақасида мунтазам иштирок этиб келмоқда. Терма жамоа 2015 йил ўз яшил майдонларида ўтказилган турнир ғолибига айланди.

Ҳиндистон ушбу мусобақада тўрт маротаба иштирок этган ва 1964 йил 2-ўрин соҳибига айланган.

Саралаш босқичи

Австралия жаҳон чемпионатининг сўнгги саралаш босқичи иштирокчиси айлангани сабабли Осиё кубогига автоматик равишда йўлланмани қўлга киритди.

Ҳиндистон эса саралаш босқичида Гонгконг, Афғонистон ва Камбоджани ортда қолдирди.

Таркиб

Нуфузли Transfermarkt портали Австралия терма жамоасини 41 миллион евро, Ҳиндистон терма жамоасини эса 6.53 миллион еврога баҳолаган.


Австралия терма жамоаси: 1.Мэтью Райан ("АЗ", Нидерландия), 2.Томас Денг ("Албирекс", Япония), 3.Натаниэль Аткинсон ("Мидлотиан", Шотландия), 4.Кай Роулз ("Мидлотиан", Шотландия), 5.Жордан Бос ("Вестерло", Бельгия), 6.Мартин Бойл ("Ҳайберниан", Шотландия), 7.Сэмюэл Сильвера ("Мидлсбро", Англия), 8.Коннор Меткалф ("Ст. Паули", Германия), 9.Бруно Форнароли ("Мелбурн Виктори"), 10.Кусини Енги ("Портсмут", Англия), 11.Марко Тилио ("Селтик", Шотландия), 12.Лоуренс Томас ("Вестерн Сидней"), 13.Эйден О'Нил ("Стандарт", Бельгия), 14.Райли МакГри ("Мидлсбро", Англия), 15.Митчелл Дьюк ("Мачида", Япония), 16.Азиз Бехич ("Мелбурн Сити"), 17.Киану Баккус ("Ст Миррен", Шотландия), 18.Жо Гаучи ("Аделаида Юнайтед"), 19.Гарри Сауттар ("Лестер Сити", Англия), 20.Льюис Миллер ("Ҳайберниан", Шотландия), 21.Кэмерон Бёрджесс ("Ипсвич", Англия), 22.Жексон Ирвин ("Ст. Паули", Германия), 23.Крейг Гудвин ("Ал Ваҳда", Саудия Арабистони), 24.Патрик Язбек ("Викинг", Норвегия), 25.Гетин Жонс ("Болтон", Англия), 26.Жон Иредейл ("Веҳен", Германия).

Бош мураббий: Граҳам Арнольд.

Ҳиндистон терма жамоаси таркиби: 1.Гурприт Сингх Сандху ("Бенгалуру"), 2.Рахул Бхеке ("Мумбай Сити"), 3.Субхасиш Босе ("Моҳун Баган"), 4.Лалчунгнунга ("Эаст Бенгал"), 5.Сандеш Джинган ("Гоа"), 6.Акаш Мишра ("Мумбай Сити"), 7.Анирудх Тапа ("Моҳун Баган"), 8.Суреш Сингх Вангджам ("Бенгалуру"), 9.Манвир Сингх ("Моҳун Баган"), 10.Брэндон Фернандес ("Гоа"), 11.Сунил Чхетри ("Бенгалуру"), 12.Листон Колако ("Моҳун Баган"), 13.Вишал Кейт ("Моҳун Баган"), 14.Наорем Махеш Сингх ("Эаст Бенгал"), 15.Уданта Сингх Кумам ("Гоа"), 16.Рахул К.П. ("Керала Бластерс"), 17.Лаллиансуала Чхангте ("Мумбай Сити"), 18.Сахал Абдул Самад ("Моҳун Баган"), 19.Лаленгмавиа Ральте ("Мумбай Сити"), 20.Притам Котал ("Керала Бластерс"), 21.Нихил Пуджари ("Ҳайдаробод"), 22.Мехтаб Сингх ("Мумбай Сити"), 23.Амриндер Сингх ("Одиша"), 24.Викрам Партап Сингх ("Мумбай Сити"), 25.Дипак Тангри ("Моҳун Баган"), 26.Ишан Пандита ("Керала Бластерс").

Бош мураббий: Игорь Штимак (Хорватия).

Мураббийлар фикри

Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд ўйиндан аввалги матбуот анжуманида Қатарга чемпионлик учун ташриф буюрганини таъкидлади: "Шу кунлар келди, биз Осиё кубогига узоқ вақт тайёргарлик кўрдик. Қатар катта мусобақалар ўтказиш учун ажойиб мамлакат. Бир йил аввал шу ерда жаҳон чемпионати бўлиб ўтганди. Биз ушбу мусобақага тайёрмиз.

Эртанги учрашувимиз Ҳиндистонга қарши кечади. Барча футболчилар мусобақага тайёр. Биз кўпроқ ўзимизга эътибор беришимиз керак, ҳали рақиблар ҳақида кўп ўйлаймиз ва уларни таҳлил қиламиз.

Биз бу ерга мақсад билан келганмиз. Албатта биз ўз мақсадимиз учун ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз чемпионлик ва барча терма жамоа аъзолари ушбу мақсадга эришиш учун борини беришади. Қатар ҳам бизга бегона давлат эмас. Қатар биз учун қулай мамлакат, ушбу шаҳарда ўзимизни уйдагидек ҳис этамиз."

Ҳиндистон бош мураббийи Игорь Штимак эса жамоаси кучли рақибга қарши муносиб курашишга ҳаракат қилишини айтди: "Биз шунчаки таслим бўлишни хоҳламаймиз. Рақиб жуда прагматик ўйин кўрсатади. Бизда йўқотишлар мавжуд, бироқ бу бошқа футболчиларнинг ўзини кўрсатиши учун замин яратади."


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика