Latest news

10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  1 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  1 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  14

Осиё Кубоги-2019да тўртинчи алмаштириш қоидаси қўлланилади News

Осиё Кубоги-2019да тўртинчи алмаштириш қоидаси қўлланилади

Хабарингиз бор, келаси йилнинг январь ойида БААда навбатдаги Осиё Кубоги бўлиб ўтади.

Бунда мусобақа тарихида илк марта 24та терма жамоа иштирок этади. Яна шуни айтиш лозим, Осиё Кубоги пайтида ОФК ҳам ФИФАдан ўрнак олган ҳолдафутболчилар борасида тўртинчи алмаштириш қоидасини қўллайди. ОФК Ижроқўм аъзолари йиғилиш ўтказиб, якунда шундай қарорга келишди.

Мусобақанинг плей-офф босқичидан бошлаб агар ўйинларда қўшимча бўлимлар ўтказишга тўғри келса, унда жамоалар қўшимча таймларда тўртинчи ўзгаришни амалга ошира оладилар. Маълумки, Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида шу усулдан фойдаланилди.

Бундан ташқари, 4-алмаштириш Индонезияда бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати, кейинги йил бўлиб ўтадиган U-19 аёллар чемпионати ҳамда 2020 йил Таиландда ташкил этиладиган U-23 Осиё чемпионатида ҳам қўлланилади. Шунингдек, келаси йилдан бошлаб Осиё чемпионлар лигаси ҳамда ОФК Кубоги плей-офф баҳсларида ҳам ушбу қоида кучга киради.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика