Latest news

16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  2 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  15 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  3 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1

Осиё Кубоги-2019. Стадионлар мухлисларни қабул қилишга тайёр News

Осиё Кубоги-2019. Стадионлар мухлисларни қабул қилишга тайёр

Осиё Кубоги тарихида биринчи марта ўйинлар 8та стадионда ўтказилади.

Атиги уч кундан кейин БАА - Баҳрайн учрашуви билан навбатдаги Осиё Кубогига старт берилади. БАА пойтахти Абу Дабидаги "Zayed Sports City" стадиони мусобақанинг ҳам очилиш, ҳам финал баҳсига мезбонлик қилади. Мазкур стадион сиғими 43,000 мухлисга мўлжалланган бўлиб, ўйингоҳ Абу Даби халқаро аэропортидан 20 км. узоқликда жойлашган.

Абу Дабида яна битта стадион мавжуд бўлиб, "Mohammad Bin Zayed Stadium" деб номланади ва сиғими 40,000 ўриндиққа эга. Бу ўйингоҳда футболдан ташқари баъзан крикет беллашувлари ҳам ўтказиб турилади. Абу Дабидаги учинчи стадион "Al Nahyan Stadium" деб номланади ва бу ерда бешта учрашув ўтказилади.

Осиё Кубоги ўйинларига Дубайдаги иккита стадион мезбонлик қилади. "Al Maktoum Stadium" унчалик катта эмас. 15,000 мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган ушбу арена метрога жуда яқин жойлашган ҳамда бу ерда олтита ўйин ўтказилади. Дубайдаги иккинчи стадион "Rashid Stadium" бўлиб, бу ерда Ўзбекистон - Туркманистон учрашуви ўтказилади. Умуман айтганда бу ерда мусобақанинг 5та ўйини бўлиб ўтади.

Дубайдан узоқ бўлмаган Шаржадаги "Sharjah Stadium" 11,000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, бу ерда 6та ўйин ўтказилади. Осиё Кубоги ўйинлари ўтказиладиган тўртинчи шаҳар эса Ал Айн. Бу ерда иккита стадион баҳсларни ўзида қабул қилади. Сиғими 25,000 бўлган "Hazza Bin Zayed Stadium" 8та учрашувга мезбонлик қилади. Бирмунча кичикроқ "Khalifa Bin Zayed Stadium"да эса 6та ўйин бўлиб ўтади. Ушбу арена ўз бағрига 16,000 ишқибозни сиғдира олади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика