Осиё Кубоги-2019. Сўнгги саралаш босқичига қуръа ташланди
23 jan 2017 17:51
News
Осиё Кубоги-2019. Сўнгги саралаш босқичига қуръа ташланди
Бугун 2019 йилги Осиё Кубогининг сўнгги саралаш босқичга қуръа ташланди.
6та гуруҳда 4тадан жамоа жами 12та йўлланма учун кураш олиб боради. Яъни гуруҳларда дастлабки икки ўринни банд этган клублар қитъа чемпионати финал босқичига чиқади.
"A" гуруҳи: Қирғизистон, Ҳиндистон, Мьянмар, Макао
"B" гуруҳи: КХДР, Гонгконг, Ливан, Малайзия
"C" гуруҳи: Иордания, Вьетнам, Афғонистон, Камбоджа
"D" гуруҳи: Уммон, Фаластин, Мальдив ороллари, Бутан
"E" гуруҳи: Баҳрайн, Туркманистон, Хитой Тайпеи, Сингапур
"F" гуруҳи: Филиппин, Тожикистон, Яман, Непал
Маълумот учун, 2019 йилги Осиё Кубоги финал босқичида 24та жамоа иштирок этади. Қуйидаги 12та жамоа йўлланмани қўлга киритиб бўлган: БАА (мезбон), Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Сурия, Ироқ, Эрон ва Хитой.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments