Latest news

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  12 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистонлик ҳакамлар эртага БААга йўл олишади News

Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистонлик ҳакамлар эртага БААга йўл олишади

Яна роппа-роса бир ҳафтадан кейин Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бошланади.

Мазкур мусобақада рекорд даражадаги ҳакамлар гуруҳи иш олиб бориши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Жумладан, ОФК ушбу мусобақага 5та ҳудудига кирувчи жами 19та мамлакатдан 60 нафар ҳакамни таклиф қилган. Шулардан 30 нафар бош ҳакамлар бўлса, яна 30 нафари рефери ассистентларидир.
 
Ўзбекистондан Осиё Кубогида қуйидаги ҳакамлар ишлашга таклиф этилган:
 
Равшан Эрматов (Бош ҳакам)
Валентин Коваленко (Бош ҳакам)
Ильгиз Танташев (Бош ҳакам)
Жаҳонгир Саидов (Ёрдамчи ҳакам)
Абдуҳамидулло Расулов (Ёрдамчи ҳакам)
 
Ўзбекистонлик ҳакамлар эртага Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишади. Улар у ерда мусобақага тайёргарликни давом эттиришади. Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам мусобақада фаолият олиб бориш учун таклиф этилган бўлиб, у бугун Дубай шаҳрига учиб кетади.

Юртдошларимизга Осиё Кубоги мусобақасида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика