Latest news

18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  34 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  69

Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон - Уммон ўйинидан бери давом этиб келаётган қизиқ статистика News

Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон - Уммон ўйинидан бери давом этиб келаётган қизиқ статистика

Бугундан Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 3-тур баҳсларига старт берилади. Ортда қолган ўйинлар натижаси билан танишиб чиқар эканмиз, ғалати статистикага дуч келдик.

Эътибор беринг, Ўзбекистон - Уммон (2:1) учрашувидан бери шу пайтгача 13та ўйин ўтказилган бўлса, шуларнинг ҳаммасида томонлардан бири гол уриб иккинчиси ура олмади. Яъни, Ўзбекистон - Уммон баҳсида иккала жамоа ҳам тўп киритишга муваффақ бўлганди. Ундан кейин кетма-кет 13та беллашувда фақат бир жамоа тўп кирита оляпти.

Қуйида Ўзбекистон - Уммон учрашувидан сўнг бўлиб ўтган баҳслар натижасини келтириб ўтамиз. 

Қатар - Ливан 2:0
Таиланд - Баҳрайн 1:0
Иордания - Сурия 2:0
БАА - Ҳиндистон 2:0
Австралия - Фаластин 3:0
Хитой - Филиппин 3:0
Жанубий Корея - Қирғизистон 1:0
Эрон - Вьетнам 2:0
Ироқ - Яман 3:0
Саудия Арабистони - Ливан 2:0
Қатар - КХДР 6:0
Япония - Уммон 1:0
Ўзбекистон - Туркманистон 4:0

Мусобақанинг очилиш ўйинидан бошлаб Ўзбекистон - Уммон баҳсини ҳам қўшиб ҳисоблаганда бунгача 11та ўйин ўтказилган бўлиб, шундан бештасида томонлардан бири гол ура олмаганди. 6та учрашувда эса рақиб дарвозасига тўп киритиш ҳар икки жамоага насиб этган. Лекин бизнинг 1-турдаги ўйинимиз бўлиб ўтганидан бери қизиқ статистика давом этиб келяпти. 

Шу ўринда бир савол туғилади: қаторасига 13та ўйинда бир жамоанинг гол уриб иккинчиси ура олмаслиги шунчаки тасодифми ёки жамоалари орасидаги тафовутданми?

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика