Latest news

17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  1 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  14 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6

Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон терма жамоасининг якуний таркиби қачон эълон қилинади? News

Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон терма жамоасининг якуний таркиби қачон эълон қилинади?

5 январь куни БААда Осиё Кубоги мусобақаси расман старт олади.

Бир қатор терма жамоалар ушбу турнир учун кенгайтирилган ва якуний таркибларини эълон қилиб боришмоқда.

Осиё Кубоги регламентига биноан ҳар бир терма жамоа мусобақага қадар кенгайтирилган рўйхатини эълон қилиши лозим. Кенгайтирилган рўйхатда камида 18, максимум 50 нафар футболчи бўлиши керак.

Якуний рўйхат эса ўша жамоанинг Осиё Кубогидаги биринчи ўйинидан 10 кун аввал эълон қилиниши шарт. Якуний рўйхатда камида 18, максимум 23 нафар футболчи бўлиши керак. Улардан 3 нафари дарвозабон бўлиши шарт.

Агар якуний рўйхатдан жой олган футболчи жиддий жароҳат олса уни ўша жамоанинг Осиё Кубогидаги биринчи ўйини бошланишига 6 соат қолгунича бошқа футболчи билан алмаштириш мумкин.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк учрашувни 9 январь куни Уммонга қарши ўтказади. Демак, Эктор Купер узоғи билан 31 декабрь куни якуний рўйхатни эълон қилиши керак.

 

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика