Latest news

23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  2 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  20 22:58ПСЖ ва "Тоттенхэм"нинг Европа Суперкубоги учрашуви учун таркиблари аниқ!  3 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  13 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  1 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  23 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  2 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3 21:00Суперлига. "Хоразм" "Бухоро" билан сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  14 19:20Про лига. "Олимпик" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди, Анзур Исмоилов гол урди  1 18:58"Қўқон-1912" ҳужумчиси роппа-роса 1 йилдан сўнг гол урди  4 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4

Осиё Кубоги-2019. ОФК регламентни ўзгартирди. Ўзбекистон 2-саватчада бўлади News

Осиё Кубоги-2019. ОФК регламентни ўзгартирди. Ўзбекистон 2-саватчада бўлади

Келгуси йил 5 январь - 1 февраль кунлари БАА мамлакатида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Қитъа чемпионатида илк бор 24та терма жамоа иштирок этади. Ушбу Осиё Кубогига 4 май куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Дубай шаҳридаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида 24та жамоа гуруҳларга ажратилади.

ОФК қуръа вақтида жамоаларни саватчаларга ажратиш тизимига ўзгартириш киритди.

Олдинги қоидага кўра терма жамоалар 12 апрель куни чиқадиган ФИФА рейтинги бўйича 4та саватчага бўлиниши керак эди. Ўзбекистон унга кўра 3-саватчада бўларди.

Бугун чиқарилган янги қарорга кўра ЖЧ-2018 саралаши сўнгги босқичига чиққан 12та терма жамоа 1 ва 2-саватчада, қолган 12та жамоа 3 ва 4-саватчада бўлиши маълум бўлди.

Шу тариқа қуйидаги 12та жамоа дастлабки 2та саватчада бўлади: БАА (мезбон), Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Эрон, Сурия, Ироқ, Хитой.

Қуйидаги 12та жамоа эса 3 ва 4-саватчада бўлади: Ҳиндистон, Ливан, Иордания, Вьетнам, Фаластин, Уммон, Баҳрайн, Туркманистон, Қирғизистон, КХДР, Филиппин, Яман.

Ўзбекистон терма жамоаси 12 апрель кунги ФИФА рейтингига кўра 2-саватчадан ўрин олиши аниқ.




Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика