Latest news

15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  6 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  8 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  36 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0

Осиё Кубоги-2019. "F" гуруҳи мураббийлари News

Осиё Кубоги-2019. "F" гуруҳи мураббийлари

БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги стартига борган сари кам вақт қоляпти.

Қуйида энг охирги гуруҳ - "F" гуруҳи жамоалари мураббийларини таништириб ўтамиз. Маълумки, бу гуруҳдан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўрин олган.

"F" гуруҳи - Япония, Ўзбекистон, Уммон, Туркманистон.

Хажиме Мориясу (Япония бош мураббийи)
Туғилган санаси: 23 август, 1968 й.


Ўз вақтида 14 йил "Санфречче Хиросима" клубида тўп тепган ушбу мураббий Японияни қитъа чемпионатига жиддий тайёрлашга ҳаракат қилмоқда. У мундиалдан кейин терма жамоани қабул қилиб олганидан бери "самурайлар" бешта ўйинда мағлубиятга учрашмади. Япония бу мураббий билан бешинчи бор Осиё Кубогини ютишга бел боғлаган.

Эктор Купер (Ўзбекистон бош мураббийи)
Туғилган санаси: 16 ноябрь, 1955 й.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам хорижлик мураббийга эга бўлди. ЖЧ-2018да Миср термасини бошқарган 63 ёшли Эктор Купер ҳозирда ватанимиз терма жамоасига мураббийлик қиляпти. У билан 3+1 кўринишда шартнома имзоланган. Бунгача Купер уч йил Миср термасини бошқарган.

Пим Вербек (Уммон бош мураббийи)
Туғилган санаси: 12 март, 1956 й.


62 ёшли голландиялик мутахассис Уммон терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Унинг қўл остида яхши жамоа шаклланаётганидан хабаримиз бор. Ушбу мураббий билан Жанубий Корея Осиё Кубоги-2007да учинчи ўринни олганди. Ўтган йил эса Уммон билан Кўрфаз Кубогида зафар қучган.

Язгули Хожагелдиев (Туркманистон бош мураббийи)
Туғилган санаси: 16 февраль, 1977 й.


Туркманистон терма жамоаси устози ҳақида кўп маълумотга эга эмасмиз. Фақат шуни айтиш мумкин, 41 ёшли мутахассис "Олтин Аср" клубида ҳам бош мураббий бўлиб ишлайди. Маълумки, "Олтин Аср" шу мавсум ОФК Кубогида иккинчи ўринни эгаллади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика