Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  3 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Осиё Кубоги-2019. "E" гуруҳи мураббийлари News

Осиё Кубоги-2019. "E" гуруҳи мураббийлари

Осиё Кубоги бошланишига кам вақт қолаётган бир пайтда мураббийларни таништиришда давом этамиз.

Қуйида "E" гуруҳи терма жамоалари бош мураббийлари ҳақида қисқача маълумот берамиз.

"E" гуруҳи - Саудия Арабистони, Қатар, Ливан, КХДР.

Хуан Антонио Пицци (С.Арабистони бош мураббийи)
Туғилган санаси: 7 июнь, 1968 й.


Яқин бир йилдан бери Хуан Антонио Пицци саудияликлар бош мураббийи ҳисобланади. Унинг қўл остида жамоа ЖЧ-2018да муваффақиятли иштирок эта олмади. Айниқса руслардан учралган 0:5 ҳисобидаги мағлубият жуда қаттиқ зарба бўлди. Эндиликда 50 ёшли мураббий билан Саудия Арабистони Осиё Кубогида ғолиб чиқишга ҳаракат қилиб кўради.

Феликс Санчес (Қатар бош мураббийи)
Туғилган санаси: 13 декабрь, 1975 й.


43 ёшли мураббий 2006 йилдан бери Қатарда ишлаб келяпти. У аввалига Қатар U-19 ёшлар терма жамоасини бошқариб, 2014 йил ўтказилган U-19 мусобақасида ғолиб чиқди. Шу йил қишда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида эса бронза медалларини қўлга киритди. Ҳозирда испаниялик мураббий миллий терма жамоани бошқармоқда.

Миодраг Радулович (Ливан бош мураббийи)
Туғилган санаси: 23 октябрь, 1967 й.


Радуловични мухлислар "Пахтакор"даги фаолияти орқали яхши билишади. Эндиликда 51 ёшли черногориялик мутахассис Ливан терма жамоасини бошқармоқда. У 2015 йил ушбу жамоани қабул қилиб олганди.

Ким Ёнг Жун (КХДР бош мураббийи)
Туғилган санаси: 19 июль, 1983 й.


Кетма-кет учинчи марта Осиё Кубогида иштирок этадиган КХДР термасининг устози маҳаллий мураббий ҳисобланади. Яқинда футболчилик фаолиятини тугатган 35 ёшли Ким Ёнг Жун терма жамоага бош мураббий этиб тайинланди. Ушбу мураббий қўл остида шимолий кореяликлар плей-оффга чиқишга ҳаракат қилиб кўришади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика