Latest news

13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  1 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  1 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  5 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  2 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  5 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  10 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  4 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  5 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  4 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  5 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  10 07:30Эрон ОАВ. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  13

Осиё Кубоги-2019. "D" гуруҳи мураббийлари News

Осиё Кубоги-2019. "D" гуруҳи мураббийлари

БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2019 мусобақасига тобора кам вақт қолмоқда.

Қуйида "D" гуруҳи жамоаларини бошқараётган мураббийлар ҳақида қисқача маълумот келтириб ўтамиз.

"D" гуруҳи - Эрон, Ироқ, Вьетнам, Яман.

Карлуш Кейруш (Эрон бош мураббийи)
Туғилган санаси: 1 март, 1953 й.


Эрон терма жамоасини 2011 йилдан бери Карлуш Кейруш бошқариб келмоқда. 65 ёшли португалиялик мутахассис миллий терма жамоа билан 1976 йилги воқеани такрорлашга уриниб кўради. Ўшанда Эрон Осиё чемпиони бўлган.

Сречко Катанец (Ироқ бош мураббийи)
Туғилган санаси: 16 июль, 1963 й.

Катта тажрибага эга Сречко Катанец Ироқ терма жамоасига устозлик қиляпти. 55 ёшли словениялик мураббий шу йилнинг сентябрь ойида бош мураббий этиб тайинланди. У ўз ватани терма жамоаси билан ЖЧ-2002да қатнашган.

Парк Санг Хео (Вьетнам бош мураббийи)
Туғилган санаси: 5 март, 1959 й.


Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи жанубий кореялик Парк Санг Хео ҳисобланади. Бу мураббий шу йил қишда Вьетнам олимпия терма жамоаси билан U-23 Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борди. Эндиликда миллий терма жамоа билан Осиё Кубогида иштирок этади.

Ян Косиан (Яман бош мураббийи)
Туғилган санаси: 13 март, 1958 й.


Бир ой олдин Яман терма жамоаси бош мураббийи этиб Ян Косиан тайинланди. 60 ёшга тўлган словакиялик мураббий Осиё Кубоги дебютантларидан бирини мусобақада бошқаради.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика