Latest news

00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  0 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  18 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  65

Осиё Кубоги-2019. Акрамжон Мамадалиевдан Шаржа кундалиги News

Осиё Кубоги-2019. Акрамжон Мамадалиевдан Шаржа кундалиги

Бугун эрта тонгда Тошкент - Дубай йўналиши орқали учган самолётимиз бизни эсон-омон манзилга етказиб қўйди.

 Дубайнинг иссиққина об-ҳавоси совуқ об-ҳаво ҳукм суриб турган юртдан келган одамни дарров кайфиятига ижобий таъсир ўтказар экан.

Аэропортдаги расмиятчиликлардан сўнг, биринчи навбатда Дубайдаги "Ал-Мактум" стадионига бориб медиа –марказдан аккредатациямни олдим. Шу жойда 2016 йилда  Қатарда ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ёдимга тушди. Қатарда ташкилотчилар ҳар бир ОАВ ходимига аккредатацияга қўшиб ўзига хос совғаларни тақдим қилган эди. БААда эса ортиқча мулозаматсиз ҳужжатимизни тақдим қилишди.



Дубайдан Шаржа шаҳрига келар эканмиз, атрофга назар солиб келдим. Ҳар икки шаҳарда Осиё чемпионати бўлиб ўтаётгани унчалик ҳам сезилмади. Фақат стадионлар атрофи жуда чиройли қилиб безатилган холос. Дубайдаги "Ал-Мактум" ҳамда Шаржадаги "Шаржа" стадионлари турли хил баннерлар ҳамда гуллар билан безатилганлигини айтмасам, БАА давлати Осиё Кубоги ҳавоси билан яшамаётгандек.

3-4 марта таксига чиқишимизга тўғри келди. Айрим такси ҳайдовчилари ҳам айни кунларда қандай мусобака бўлаётганини билмаганлари бизни хайрон колдирди. Айниқса бизни Дубай аэропортидан кутиб олиб Шаржа шаҳрига олиб келган ватандошимиз Абдулазиз исмли йигитнинг шундай йирик турнирдан бехабарлиги қизиқ туюлди. Бу ҳам етмагандек укамиз "бу ерда Ўзбекистон ҳам ўйнайдими?" деган саволи билан бизни янаям ҳайрон қолдирди. Балки тирикчилик сабаб эътибор бермагандир, ёки футболга умуман қизиқмайдиган инсонлар ҳам бўладику деб ўзимизни юпатиб қўя қолдик.



Меҳмонхонага жойлашгач Ўзбекистон миллий терма жамоасининг машғулотларини кузатишга ошиқдик. Шу жойида терма жамоамиз машғулот ўтказаётган стадионни топишда бироз қийналдик. "Ал-Шааб" клубининг эски стадиони ёнида жойлашган машғулотлар майдонини топиб борганимизда, машғулотларнинг ОАВ учун очиқ бўлган дастлабки 15 дақиқаси якунига етиб бўлган экан. Мезбонлар бизни ҳар канча илтимос қилмайлик ичкарига киргизишмади. БАА давлати терма жамоаларни жуда қаттиқ тарзда қўриқлаётганига гувоҳ бўлдик. Биз Ўзбекистондан эканлигимизни, суратга олмасдан бир чеккада томоша қиламиз деб ҳар қанча ялинмайлик, мезбон полициячиларга сўзимиз ўтмади. Хатто терма жамоамиз автобусини суратга олишни ҳам мумкин эмас деб туриб олишди. Лекин биз таслим бўлмадик ва бир-иккита сурат олишга муваффақ бўлдик. Узоқдан, қийналиб бўлса ҳам футболчи ва мураббийларимизни астойдил тер тўкаётганларини бироз томоша қилдик.

Энди эртага жамоамиз футболчилари Уммонга қарши ўйин бўладиган "Шаржа" стадионида расмий машғулотини ўтказади. Бу сафар вақтлирок бориб барчасига улгурамиз.



Ҳа, Шаржада биз дуч келган яна бир муаммо телефонга сим карта олиш бўлди. Хорижлик фуқароларга ҳар ерда ҳам сим карта сотишмас экан. Сим карта олиш учун каттагина супермаркетга боришга тўғри келди. У ерда паспортимиз ҳамда визаларимиздан нусха олиб ярим соат деганда сим карта беришди. Балким Дубайда бу иш бирмунча осонроқдир.

Майли бизга асосийси терма жамоамизнинг ғалабаси. Биринчи ўйиндаги ғалабани ўзиёқ барча муаммоларимизни эсдан чиқаришимизга етарли бўлади. Олға Ўзбекистон!!!


Акрамжон Мамадалиев Шаржа шаҳридан маҳсус

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика