Latest news

09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  0 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  0 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  11 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  8 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  25 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  10 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3

Осиё Кубоги-2019. 44 ой олдин бошланган ҳаракат News

Осиё Кубоги-2019. 44 ой олдин бошланган ҳаракат

Осиё Кубоги стартига бир ойдан салгина кам вақт қолди.

Аммо мусобақа сари илк қадам 44 ой олдин ташланганди деса муболаға бўлмайди. Маълумки, ушбу Осиё чемпионатида тарихда биринчи марта 24 терма жамоа иштирок этади. Бунгача Осиё Кубокларида 16та жамоа қатнашиб келаётганди. Навбатдаги мусобақага саралаш биринчи марта 2015 йилнинг март ойида ўтказилганди.

ЖЧ-2018 саралаш баҳсларининг охирги босқичига чиққан омадли 12та жамоа автоматик равишда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритди. Булар - Саудия Арабистони, БАА, Австралия, Қатар, Хитой, Эрон, Япония, Сурия, Таиланд, Ироқ, Жанубий Корея ва Ўзбекистон.

Осиё Кубоги саралашининг 3-босқичида 24та терма жамоа ўзаро баҳс олиб борди. Бир йилдан сал кўпроқ давом этган вақт мобайнида саккизтадан ўйин ўтказган жамоалар орасида Ливан, КХДР, Ҳиндистон, Қирғизистон, Иордания, Вьетнам, Уммон, Фаластин, Баҳрайн, Туркманистон, Филиппин ва Яман терма жамоалари ҳам мусобақа йўлланмасини қўлга киритишди.

Саралашда умумий ҳисобда 252та ўйин ўтказилди, дарвозаларга жами 820та гол урилди. Ушбу Осиё Кубогида учта дебютант бор. Яъни, Қирғизистон, Филиппин ва Яман ўз тарихларида биринчи бор мусобақанинг финал босқичида иштирок этишади. Яна шуни айтиш лозим, Осиё Кубоги тарихда иккинчи бор БААда ташкил қилиняпти. Биринчиси 1996 йил шу мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда Саудия Арабистони ғолиб чиққанди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика