Latest news

21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  132 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  3 20:50Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  60 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  22 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  1

Осиё Кубоги-2015. Улар қандай чиқишди? Саудия Арабистони News

Осиё Кубоги-2015. Улар қандай чиқишди? Саудия Арабистони

Осиё Кубоги бошланишига ҳам борган сари кам вақт қоляпти.
Биласиз, бу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади ва гуруҳда Саудия Арабистони, Хитой ва КХДРга қарши баҳс олиб боради. Осиё чемпионатининг расмий сайти afcasiancup.com Саудия Арабистонининг қандай қилиб Осиё Кубогига чиққани ҳақида мақола чоп этди.

Маълумот учун:
Саудия Арабистони миллий терма жамоаси
Осиё Кубогидаги иштироки: 8 (1984, 1988, 1992, 1996, 2000, 2004, 2007, 2011)
Энг яхши кўрсаткич: чемпион (1984, 1988, 1996)
2011 йилги натижаси: гуруҳ босқичи
Ўйинлари сони: 41 (18 ғалаба, 13 дуранг, 10 мағлубият)

С.Арабистони саралаш ўйинларида 2007 йилги Осиё Кубоги соҳиби Ироқ, шунингдек Хитой, Индонезия каби жамоаларга қарши баҳс олиб борди. Улар дастлабки баҳсни Даммамда Хитойга қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида зафар қучишади. Ўша ўйинда Фаҳад Ал Муваллад билан Наиф Ҳазази томонидан киритилган голлар арабларга илк уч очкони тақдим этади.

Саудияликлар навбатдаги беллашувни Жакартада Индонезия термасига қарши ўтказиб, 75 минг мухлис қаршисида зўрға 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишади. Гарчи учрашувнинг 5-дақиқасида Индонезия ҳисобни очган бўлса-да, кейинчалик Юсуф Ал Салим томонидан киритилган иккита гол меҳмонларга ғалабани тақдим этади.

Гуруҳдаги учинчи турни Ироққа қарши ўтказган жамоа бу сафар 2:0 ҳисобида рақибидан устун келади. Ироқдаги сиёсий нотинч вазият туфайли ўйин Иорданияда бўлиб ўтади. Бунда Осама Хавсави билан Носир Ал Шамрони томонидан киритилган голлар Саудиянинг ғалабали одимда давом этишини таъминлайди.

Орадан бир ой ўтиб иккинчи давра баҳслари бошланади. Ўз майдонида Ироқни қабул қилган гуруҳдошларимиз 2:1 ҳисобида рақибни мағлубиятга учратишади. Бу ўйинда Тайсир Ал Жассим билан Носир Ал Шамрони гол муаллифи бўлишади. Саудия Арабистони терма жамоасининг саралаш баҳсларида ғалаба қозона олмаган ягона ўйини сафарда Хитой билан бўлиб ўтганди. 36 минг мухлис қаршисида кечган баҳсда 0:0 қайд этилади.

Ва ниҳоят, гуруҳдаги охирги учрашувни ўз майдонида Индозезияга қарши ўтказган жамоа 1:0 ҳисобида зафар қучади. Ўйиндаги ягона гол 87-дақиқада Фавад Ал Муваллад томонидан киритилади. Шундай қилиб Саудия Арабистони саралаш ўйинларида бирортаям мағлубиятга учрамасдан Осиё Кубоги-2015га етиб келди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика