Latest news

17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  2 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  0 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  2 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  5 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  18 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  3 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  3 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  2 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  7

Осиё Кубоги-2015. Терма жамоанинг бугунги тайёргарлиги News

Осиё Кубоги-2015. Терма жамоанинг бугунги тайёргарлиги

Хабарингиз бор, 5 март куни Ўзбекистон – БАА ўртасида Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳси ўтказилади.
Миллий терма жамоамизнинг кечадан бошланган йиғини бугун давом эттирилди. Бугун тушдан кейин футболчилар “Жар” стадиони ёнидаги майдонда машғулот ўтказишди. Машғулотда жами 13 нафар футболчи қатнашди.

Булар – Игнатий Нестеров, Мурод Зухуров, Элдор Суюнов, Сардор Рашидов, Жасур Ҳасанов, Фозил Мусаев, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Азиз Ҳайдаров, Иван Нагаев, Воҳид Шодиев, Акмал Шораҳмедов ва Санжар Турсунов.



Дастлаб футболчилар енгил чигалёзди машқларни бажаришди. Бунда машғулотни катта мураббий Шуҳрат Мақсудов олиб борди. Шундан сўнг футболчилар бош мураббий Миржалол Қосимов бошчилигида асосий машғулотларга ўтишди. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек Пётр Гизимчук ишлади.

Жамоа аъзолари энди йиғилгани боис, шунингдек, аксарият ўйинчилар терма ихтиёрига ҳали етиб келмагани учун Қосимов йигитларга бирмунча енгил юкламаларни берди. Футболчилар тўп билан кўпроқ спортнинг енгил атлетика турига яқин машқларни бажаришди. Якунда иккига бўлинган ҳолда майдоннинг ярим қисмида футбол ўйналди.



“Қизиллар” дарвозасини Мурод Зухуров, “Яшиллар” дарвозасини Элдор Суюнов қўриқлади. Игнатий Нестеров эса футболчилар қатори майдонда тўп тепди. Футболчилар еттитадан иккига бўлинишди. Катта мураббий Шуҳрат Мақсудов “Яшиллар” томонида бўлди.

“Қизиллар”: Зухуров, Муллажонов, Шораҳмедов, Мусаев, Нестеров, Нагаев, Ҳасанов.

“Яшиллар”: Суюнов, Тўхтахўжаев, Рашидов, Ҳайдаров, Мақсудов, Шодиев, Турсунов.

Шундай қилиб бугунги машғулот мана шундай тарзда якун топди. Бош мураббий Миржалол Қосимовнинг айтишича, терма жамоамиз тўлиқ таркиб билан фақат 2 мартдан бошлаб шуғулланиш имконига эга бўлади.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика