Latest news

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  4 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  8 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  60 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  15 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Осиё Кубоги-2015 саралаш. Уммон – Иордания – 0:0 News

Осиё Кубоги-2015 саралаш. Уммон – Иордания – 0:0

Уммон пойтахти Маскат шаҳрида майдон эгалари ва Иордания миллий терма жамоаси ўртасида Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди.
Маълумки, Иордания ЖЧ-2014 плей-офф босқичида Ургувайга қарши ноябрь ойида иккита ўйин ўтказгани туфайли жамоанинг Осиё чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган икки беллашуви кейинроқ муддатга қолдирилганди.

Гарчи Уммонга қарши кечган учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса-да, Иордания терма жамоаси ҳамон Австралия-2015га бориш учун қулай имкониятга эга бўлиб турибди. Бунинг учун иорданияликлар эртага бўлиб ўтадиган Сингапурга қарши баҳсда ижобий натижа қайд этишса кифоя.

Ўйиндан кейин Иордания термаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассан қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:
“Бизда Осиё чемпионатига чиқиш учун ҳамон имконият бор. Уммонга ютқазиб қўймаганимиздан хурсандмиз. Энди бўлса, Сингапурни мағлуб этиш ҳақида ўйлаймиз. Тўғрисини айтиш керак, Уммон бу ўйинда бизга нисбатан анча яхши тўп сурди. Агар сафимизда Қувайт ва Саудия Арабистони чемпионатида ўйнаётган йигитлар бўлганида ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Мен Осиё Кубогига боришимизга ишонаман”.

Уммон терма жамоаси бош мураббийи Пол Ле Гуэннинг фикрлари эса қуйидагича бўлди:
“Менга жамоам кўрсатган ўйин унчалик ёқмади. Биз ғалаба қозонишимиз шарт эди, лекин дуранг билан кифояландик. Осиё чемпионатида яхши натижа кўрсатишимиз учун майдоннинг ҳар бир чизиғида кураш олиб боришимизга тўғри келади. Энг муҳими эса юзага келадиган хавфли вазиятлардан фойдалана билишимиз керак. Шундагина кўпроғига эришишимиз мумкин”.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг “А” гуруҳида Уммон 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда, Иордания ҳисобида 6 очко, Сурияда эса 4 очко мавжуд. Охирги ўринда 3 очко билан Сингапур боряпти.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика