Latest news

21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  20 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  5 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  91 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Осиё Кубоги-2015. Австралия терма жамоасининг машҳур футболчилари News

Осиё Кубоги-2015. Австралия терма жамоасининг машҳур футболчилари

Бугун эътиборингизга 2015 йилда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги турнирининг мезбони ҳисобланган Австралия терма жамоасининг етакчи футболчилари ҳақида маълумот берамиз.

Дарвозабонлар:

Метью Дэвид Райан (1992 йил 8 апрель) - Бельгия чемпионатининг айни дамдаги етакчиси бўлиб турган "Брюгге"нинг асосий дарвозабони ҳисобланади. Райан бу мавсумда ўз клубининг Бельгия про-лигасидаги 20та учрашувнинг барчасида майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 21 марта тўп олиб чиқди. 20 ўйинда 21та гол бу жуда яхши натижа эмас, аммо ёмон деб ҳам бўлмайди. Мэтью ўз жамоасининг Европа лигасидаги ўйинларида ҳам дарвозани ишончли қўриқламоқда. У гуруҳ босқичининг 6 учрашувида 2та гол ўтказиб юборган.


Митчелл Лангерак (1988 йил 22 август) - Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ўйинларида аста-секин асосий дарвозабон ҳисобланган Роман Вайденфеллерни захира футболчисига айлантириб қўймоқда. Лангерак бундеслигада 4та, ЕЧЛда эса 1та учрашувда иштирок этди. Дарвозабон бу ўйинларда 7 маротаба дарвозасидан тўп олиб чиққан.


Ҳимоячилар:

Жейсон Дэвидсон (1991 йил 29 июнь) - дунёдаги энг кучли чемпионати ҳисобланувчи Англия Премьер-лигасининг "Вест Бромвич" клуби ҳимоячиси. У жамоасининг бор-йўғи икки учрашувида майдонга тушган.


Крис Херд (1989 йил 4 апрель) ҳам Премьер-лига клуби бўлган "Астон Вилла" футболчиси ҳисобланади. Аммо у бу мавсумда бирмингемликларнинг бирорта ҳам ўйинида иштирок этмаган. Аслида ярим ҳимоячи бўлган бу футболчи, Австралия терма жамоасининг Осиё Кубоги учун берган қайдномасида ҳимоячи сифатида кўрсатилган.

Ярим ҳимоячилар:

Майл Единак (1984 йил 3 август) - "Кристал Пэлас"нинг етакчи футболчиларидан бири. Единак бу мавсумда 16та учрашувда майдонга тушиб, 5 бора рақиб дарвозабонини ранжитишга улгурган. У бўйи узунлиги туфайли иккинчи қаватда ва кучли зарбага эгалиги учун жарима тўпларида хавфли ҳисобланади. Майл 16та ўйинда 3та сариқ ва 1та қизил карточка олишга улгурган.


Марк Брешиано (1980 йил 11 февраль) - "Эмполи", "Парма", "Палермо", "Лацио" каби клубларда тўп тепган ва ҳозирда Қатарнинг "Ал-Гарафа" клуби ярим ҳимоячиси ҳисобланади. 34 ёшли футболчи бу мавсумда Қатар юлдузлар лигасида 15 марта майдонга тушиб, бир маротаба гол уришга муваффақ бўлди.


Томми Оар (1991 йил 10 декабрь) - Голландия чемпионати "Утрехт" клуби футболчиси ҳисобланади. У Австралия терма жамоасининг 21та учрашувида майдонга тушган ва бир маротаба рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган. Оар бу мавсумда "Утрехт" таркибида 12 марта Голландия чемпионати учрашувларида иштирок этиб, ҳозиргача бирорта гол уришга муваффақ булгани йўқ. У Голландия клубида ҳужумчи ҳисобланади, аммо Австралия терма жамоасининг Осиё Кубоги учун тақдим этган қайдномасида ярим ҳимоячи сифатида белгиланган.


Ҳужумчилар:

Тим Кейхилл (1979 йил 6 декабрь) - Австралия терма жамоасининг энг кучли ва энг машҳур футболчисидир. Ҳозирда МЛСнинг "Нью-Йорк Ред Буллз" клубида тўп тепаётган Кейхилл, ўз фаолияти давомида "Милвол", "Эвертон" жамоаларида ўйнашга улгурган. Тим Кейхилл "Эвертон"да ўзининг юлдузли даврини ўтказади. 35 ёшли футболчи кучли зарбага эга ва бўйи 178 см бўлишига қарамай, иккинчи қаватда хар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсата олади. Тим миллий терма жамоада ҳозиргача 76та расмий учрашувда иштирок этииб, 36та гол уришга эришган.


Робби Круз (1988 йил 5 октябрь) - 2013 йилдан бери Леверкузеннинг "Байер" футболчиси ҳисобланади. Круз Австралия терма жамоасининг 32 ўйинида қатнашган ва 3 маротаба гол уришга муваффақ бўлган. 26 ёшли футболчи бу мавсумда Германия чемпионатининг 4 учрашувида майдонга тушган ва уларнинг ҳеч бирида ўз номини таблога ёздириб қўймаган.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика