Latest news

09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  0 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  20 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  2 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  39 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0

Осиё жамоалари ФИФА кунларида кимлар билан ўйнайди? News

Осиё жамоалари ФИФА кунларида кимлар билан ўйнайди?

Маълумки, 19-27 сентябрь халқаро тақвимда ФИФА кунлари сифатида белгиланган.

Бу оралиқда аксарият терма жамоалар ўртоқлик учрашувлари билан машғул бўлади. Хусусан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида 23 сентябрь куни Камерун ва 27 сентябрда Коста Рика терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйинлар Жанубий Кореяда бўлиб ўтади. Ҳар икки рақибимиз ЖЧ-2022 иштирокчиси эканини инобатга олсак, баҳслар қизиқ кечиши кутилмоқда.

Хўш, Осиёнинг бошқа жамоалари бу пайт кимлар билан ўйнайди? Қуйида жаҳон чемпионатида ўйнайдиган 6та терма жамоанинг сентябрь тақвимига эътибор қаратамиз. Маълумки, ЖЧ-2002да қитъамиз шарафини мезбон Қатардан ташқари Австралия, Эрон, Япония, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ҳимоя қилади.


АВСТРАЛИЯ

Грэм Арнольд бошчилигидаги Австралия терма жамоаси бу ойда иккита ўйин ўтказади ва ҳар иккала баҳс Янги Зеландия терма жамоаси билан кечади. Биринчи ўйин Брисбен шаҳридаги марказий стадионда бўлиб ўтса, иккинчи учрашув Оклэндда ташкил этилади.

22 сентябрь. Австралия - Янги Зеландия

25 сентябрь. Австралия - Янги Зеландия


ЭРОН

ЖЧга пухта тайёргарлик кўришни мақсад қилган Эрон айни пайт Австрияда машғулот олиб боряпти. Яна терма жамоа бошқарувига қайтган Карлуш Кейруш иккита кучли жамоага қарши ўйин орқали шогирдларини синовдан ўтказиб олади. Форслар Уругвай ва Сенегалга қарши майдонга тушишади. 

23 сентябрь. Эрон - Уругвай

27 сентябрь. Эрон - Сенегал


ЯПОНИЯ

Япония терма жамоаси устози Хажиме Мориясу сентябрь йиғинига 30 нафар футболчини таклиф этди. "Самурайлар" ЖЧ-2022 олдидан АҚШ ва Эквадор билан куч синаб кўришади.

23 сентябрь. Япония - АҚШ

27 сентябрь. Япония - Эквадор


ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

Жанубий Корея ҳар иккала ўртоқлик учрашувини ўз майдонида ўтказади. Ўз тарихида кетма-кет 10-марта жаҳон чемпионатида қатнашадиган кореяликлар мундиал олдидан Коста Рика ва Камерун билан беллашиб кўришади.

23 сентябрь. Жанубий Корея - Коста Рика

27 сентябрь. Жанубий Корея - Камерун


САУДИЯ АРАБИСТОНИ

Испанияда йиғин олиб бораётган Саудия Арабистони миллий терма жамоаси худди Япония сингари бу ойда Эквадор ва АҚШ билан ўйнайди.

23 сентябрь. Саудия Арабистони - Эквадор

27 сентябрь. Саудия Арабистони - АҚШ


ҚАТАР

Қатар имкон бўлди дегунча фақат кучлилар билан ўйнаяпти. Бу эса мундиал пайти фойда берса ажаб эмас. Австрияда машғулот олиб бораётган қатарликлар пайтдан фойдаланиб Канада ва Чилига қарши майдонга тушишади.

23 сентябрь. Қатар - Канада

27 сентябрь. Қатар - Чили

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика