Latest news

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  19 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  26 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар News

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Мухлислар Осиё футбол ҳақида яна кўпроқ билимга эга бўлишни хоҳлашади.

Албатта, Осиёда футболни ёритиш даражаси Европага таққослаганда унчалик зўр бўлмаслиги мумкин. Европада ва айниқса кучли бешлик миллий чемпионатларида футбол аллақачон шоу даражасига чиқиб бўлган. 

Лекин Осиё ҳам ортда қолмасликка ҳаракат қиляпти ва йилдан йилга жамоалар, футболчилар ҳамда лигалар бўйича янада кўпроқ маълумотга эга бўлиб боряпмиз. Шу ўринда қитъа футболига оид билишимиз керак бўлган қизиқарли савол-жавобларни келтириб ўтамиз. 

Савол: Осиё чемпионлар лигасида барча даврларнинг энг яхши тўпурари ким?

Жавоб: Жанубий Кореялик ҳужумчи Ли Донг Гук. Унинг голлари сони 37тани ташкил қилади. Ли Донг Гук ОЧЛдаги охирги голини 2019 йил "Чонбук" сафида "Бейжинг" дарвозасига киритган. 


Савол: Бу қайси стадион?

Жавоб: Бу Жакартадаги "Бунг Карно" стадиони бўлиб, сиғими 62,198 томошабинга мўлжалланган. 


Савол: Осиё Кубоги биринчи марта қачон ва қаерда ташкил қилинган?

 Жавоб: Осиё Кубоги илк бор 1956 йил Гонконгда ўтказилган бўлиб, бунда тўртта жамоа иштирок этган ва якунда Жанубий Корея ғолибликни қўлга киритган. 


Савол: ОЧЛда ғолиб бўлган Австралиянинг дастлабки клуби қайси?

Жавоб: "Вестерн Сидней". Бу клуб 2012 йил ташкил топган бўлишига қарамай, 2014 йил ОЧЛ финалига қадар бориб ҳал қилувчи баҳсда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубидан устун келган. Австралияда "Вестерн" футболчилари 1:0 ҳисобида зафар қучиб, сафарда 0:0 ўйнашган. 


Савол: Сон Хёнг Мин АПЛдаги илк голини қайси жамоага урган?

Жавоб: "Кристал Пэлас"га. 2015 йилнинг 28 август куни "Тоттенхэм" сафига қўшилган Сон Хёнг Мин АПЛдаги илк голини 20 сентябрь куни "Кристал Пэлас" дарвозасига киритган. Бу ўйиндаги ягона гол бўлган.


Савол: Аёллар ўртасида ким энг кўп "Осиёнинг энг яхши футболчиси" деб топилган?

Жавоб: Айа Мияма. У уч марта (2011, 2012, 2015) йиллари "Осиёнинг энг яхши футболчиси" дея тан олинган. Айа Мияма Япония аёллар терма жамоаси сардори сифатида 2015 йилги жаҳон чемпионатида жамоасини финал сари етаклаб якунда кумуш медалларга эга чиққан. 


Савол: Алмуаз Али эронлик ҳужумчи Али Дайининг рекордини янгилаш учун Осиё Кубогида нечта гол урган?

 Жавоб: 9та. Қатар терма жамоаси ҳужумчиси Осиё Кубоги-2019 гуруҳ босқичининг ўзидаёқ 7та гол урди. Ярим финалда БАА дарвозасига тўп киритиб голлари сонини 8тага етказиб олган ҳужумчи финалда ҳам ўзини кўрсатишга эришди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика