Latest news

16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  0 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  1 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  2 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  4 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10

Осиё Футбол Конфедерацияси ЖЧ ва ОК саралаши форматига ўзгартириш киритади News

Осиё Футбол Конфедерацияси ЖЧ ва ОК саралаши форматига ўзгартириш киритади

Келаси йилнинг январь ойида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги баҳслари - финал босқичида 16та жамоа иштирок этадиган сўнгги турнир бўлади.
ОФКнинг энг нуфузли мусобақаси финал босқичида иштирок этадиган жамоалар сони 2019 йилги мусобақадан бошлаб 24тани ташкил этадиган бўлди.

Шунингдек ЖЧ саралаш босқичи форматига ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, ЖЧ сўнгги саралаш босқичида иштирокчилар сони 10тадан 12тага кўпаяди.

Мазкур ўзгариш ОФК томонидан эълон қилинган энг муҳим уч қарордан бири бўлди. Келаси йилддан бошлаб ОФК Чақирув Кубоги мусобақаси ҳам ўтказилмайди. Шу йилнинг май ойида Мальдив оролларида бўлиб ўтадиган Чақирув Кубоги мусобақаси ушбу турнир тарихидаги сўнггиси бўлади.

Осиё Кубоги финал босқичи саралаши ҳамда ЖЧ 1-саралаш босқичи ўйинлари бирлаштирилади. ОФК бу масалага юзасидан якуний қарорини навбатдаги қўмита йиғилишида эълон қилади.

Янги форматга кўра, жами 40та терма жамоа ҳар бир гуруҳда беш жамоадан 8 гуруҳга бўлинган ҳолда саралаш баҳсларини бошлайди. Гуруҳда биринчи ўринни киритган 8та жамоа ва энг яхши иккинчи ўринда қайд этилган яна 4та жамоа (жами 12та) Осиё Кубоги финал босқичи ва Жаҳон Чемпионати сўнгги саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритади. Яъни, эндиликда ЖЧ-саралаш сўнгги босқичида аввалгидек 10та эмас, 12 та терма жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ йўлланмаси учун курашади.

Қолган 24та жамоа 4тадан 6та гуруҳга бўлинган ҳолда Осиё Кубоги финал босқичининг қолган 12та йўлланмаси учун курашни давом эттиради.

ОК финал босқичи ва ЖЧ сўнгги саралаш босқичи иштирокчилари сонининг кенгайтирилганини ОФК бошқа Футбол Уюшмалари терма жамоаларининг ҳам ушбу мусобақаларда иштирок этишини таъминлаши билан изоҳлаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика