Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистондан қатнашадиган 3та клуб номи маълум бўлди
04 dec 2017 17:09
News
Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистондан қатнашадиган 3та клуб номи маълум бўлди
Осиё Чемпионлар лигасининг 2018 йилги мавсумида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган 3та клуб номи маълум бўлди.
Ўзбекистон клублари учун ОЧЛдан "1+2" схемасида (1та клуб тўғридан-тўғри, 2таси эса саралаш орқали) йўлланма берилган эди. Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида ғолиб чиққан "Локомотив" Осиё Чемпионлар лигасида тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Олий лигада кумуш ва бронза медалларига эга чиққан "Насаф" ва "Пахтакор" эса саралаш баҳсларида иштирок этиб, гуруҳ босқичига чиқишга уриниб кўришади.
"Насаф" ва "Пахтакор" саралаш босқичининг сўнгги раундида Қатар ва Иордания клубларига қарши кураш олиб боришади.
30 январь. "Насаф" (Ўзбекистон) - "Ал-Файсали" (Иордания)
30 январь. "Ал-Гарафа" (Қатар) - "Пахтакор" (Ўзбекистон)
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments