Latest news

22:20ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Қатар - Ўзбекистон 1:0 (матнли трансляция)  556 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  4 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  2 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея ишончли ҳисобда, Хитой сўнгги дақиқада ғалабага эришди  0 20:28Ироқ - Иордания. Асосий таркиблар маълум!  0 20:03БАА - Қирғиз Республикаси. Асосий таркиблар маълум  7 19:41"Жассим Бин Ҳамад" терма жамоамиз учун омадли ўйингоҳми?  6 19:38ЖЧ-2026 саралаши. Қатар - Ўзбекистон. Асосий таркибимиз маълум  80 19:25Кувайт - Корея Республикаси, Баҳрайн - Хитой. Онлайн натижа  0 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Эрон КХДР устидан қийин ғалабага эришди  75 18:35Амирбек Саидов: "Осиё чемпионатида юқори мақсадни кўзлаганмиз"  0 17:16Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   7 17:04Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  4 16:40Globe Soccer Awards. Кроос, Родри, Беллингем йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлишга даъвогар  3 16:31Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0

Осиё Чемпионлар Лигаси: Турнирнинг муҳим жиҳатлари News

Осиё Чемпионлар Лигаси: Турнирнинг муҳим жиҳатлари

Чемпионлар лигасида Ўзбекистон жамоалари учун 2015 ва 2016 йилларда 3+1 ўрни берилгани барчамизни хурсанд қилди.
2014 йил гуруҳ босқичида фақат бир клуб қатнашгани сабабли аввалгидек қайноқ муҳитни ҳис қилмагандик. Энди эса камида ҳар турда учтадан ўйин гувоҳига айланамиз. Бу рақам 4тани ташкил қилиши ҳам мумкин. Куни кеча ОФК расмий сайтида ОЧЛнинг 2015 йилги регламенти ҳавола этилди. Ундаги энг муҳим жиҳатларни ўқувчиларимиз билан ўртоқлашиб ўтамиз.

11 декабрь куни мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда жамоаларимизнинг қайси клублар билан рақиблик қилишини билиб оламиз. ОФК белгилаган тақвимга кўра, қайси саватдан ўрин олишига қараб турдаги жуфтликлар қуйидагича кўриниш олади:



1-тур: 1 v 4; 3 v 2
2-тур: 4 v 3; 2 v 1
3-тур: 4 v 2; 1 v 3
4-тур4: 2 v 4; 3 v 1
5-тур: 4 v 1; 2 v 3
6-тур: 1 v 2; 3 v 4

Ҳозирча ОФК жамоаларни қай асосга кўра саватларга ажратишини билмаймиз. Чунки клублар учун УЕФАдаги сингари алоҳида рейтинг йўқ. Шу сабабли ОФК чемпионларни бир саватга жойлаши мумкин ёки бошқа бирор жиҳат туфайли.

Жамоани рўйхатдан ўтказиш муддати саралаш босқичи иштироклари учун 4 январгача, гуруҳ баҳслари қатнашчилари учун 24 январгача қилиб белгиланган. Клублар 18-30 футболчини заявка қилишади. 3 нафар дарвозабон (улардан бири 1-рақамни олиши шарт) рўйхатда бўлиши ва футболчилар 1-99 рақамларни танлашлари мумкин. Жамоа раҳбарияти ва ходимлари сони кўпи билан 15 нафарга етади. Биринчи ўйинга бир ҳафта вақт қолганда энг охирги алмаштириш ёки тўлдиришни қилиш имконияти мавжуд.

Бунда 3 нафар жароҳатланган ва 5 нафар исталган футболчини алмаштириш ёки таркибга қўшиб олиш имконияти бўлади. Шундан кейин бошқа алмаштириш бўлмайди. Фақат жамоалар чорак финалга чиққанда шундай имкониятга эга бўлишади. Бир футболчи бир трансфер даври мобайнида бир клубда рўйхатдан ўтади. ОЧЛда бу 3 даврга бўлинган: саралаш, гуруҳ ва плей-офф (чорак финалдан бошлаб). Саралаш баҳсларида бошқа жамоа сафида ўйнаган футболчига гуруҳ босқичини бошқа клубда бошлашга рухсат берилади. Легионерларни 3+1 тартибида рўйхатдан ўтказиш мумкин. Фуқаролигини алмаштирган ўйинчилардан фойдаланиш борасида эса талаб бор: ўша футболчи камида бир йил аввал фуқаролигини алмаштириб бўлган бўлиши лозим.



Гуруҳ босқичида 2 ёки ундан кўп жамоа бир хил очко тўплаган тақдирда ғолибни ўзаро учрашувлардаги кўрсаткичлар аниқлаб беради. Мос равишда кўп очкога эришган, ўзаро ўйинларда яхши тўплар нисбатига эга бўлган, сафарда кўпроқ тўп киритган жамоа устун деб  топилади. Барча кўрсаткичлар тенг келган тақдирда жамоалар майдонда бўлган паллада пенальтилар сериясига мурожаат этилади. Акс ҳолда, гуруҳда умумий тўплар нисбати фарқи ва кўпроқ гол урган жамоа устунликка эга бўлади. Жуда бўлмаганда вазиятни карточкалар бўйича жарима очкоси аниқлаб беради. Лекин бирор марта иш бу вазиятнинг яқинигача етиб бормаган. Кўп нарса айнан ўзаро ўйинлар ёки умумий тўплар нисбатида ҳал этилади.

Нимчорак финалдан бошлаб икки ўйиннинг асосий вақтида дуранг натижа қайд этилса, қўшимча бўлимларда урилган голлар учун сафардаги гол қоидаси татбиқ этилмайди. Яъни, қўшимча вақтда жамоалар биттадан ёки бир хил миқдорда тўп киритган тақдирда дуранг натижа сақланиб қолган деб ҳисобланади.

Cафар учрашувларига 18 нафар футболчи ва 11 нафар раҳбарият ва ходимлар учун меҳмонхона билан боғлиқ ҳаражатларни мезбон жамоа ўз бўйнига олади. Бу борада тартиб олдингидан ўзгармаган.

Саралаш босқичлари даврида олинган сариқ карточкалар ўша босқичлар учун амалда бўлади. Айтайлик, саралаш баҳсларида битта сариқ карточкаси бор футболчи гуруҳ ўйинларини карточкасиз бошлайди. Агар саралаш босқичида 2та картока олинган тақдирда ундай ҳолда навбатдаги учрашувни ўтказиб юборишга тўғри келади.

Ҳар бир уй учрашувидан аввал мезбон жамоа меҳмон клуб вакилларига 1 дона VVIP, 5та VIP, 20та навбатдаги категорияли чипталарни текинга тақдим этади. Шунингдек, меҳмон жамоа мухлислари учун стадион сиғимининг 5 фоизи миқдоридаги чипталар сотувга тайёр туриши шарт. ОФКга эса VVIP трибунанинг 50 фоизи, 60та VIP, 490 дона кейинги категория, 500та ундан кейинги категория, шунингдек, яна 250та чипта бепулга тақдим этилиши белгиланган. Демак, ҳар бир беллашув ОФК 1300 дона ва энг яхши трибунанинг сиғимидан 50 фоиз миқдордаги чипталарга эга чиқади. Чипталар сотувидан тушган маблағнинг 10 фоизи ҳам ОФК ҳисоб рақамига ўтказилиши регламентда белгилаб қўйилган.
Иштирокчиларга тўланадиган пул миқдори эса шундай кўринишда. Саралаш баҳсларининг плей-офф босқичида клубларга сафар учун 20 минг АҚШ доллари тўланади. Гуруҳ ўйинларида ҳар бир сафар учун пул миқдори 34200 доллар миқдорида белгиланган. Гуруҳ босқичида пул ҳар жуфт турдан кейин тўлаб борилади.



Сафар учун ОФК тўлайдиган пул
Плей-офф: 20000
Гуруҳ босқичи: 34200
Нимчорак финал: 30000
Чорак финал: 30000
Ярим финал: 30000
Финал: 60000

Ғалаба учун гуруҳ босқичида 40 минг, дуранг учун 20 минг АҚШ доллари берилади. Кейинги босқичларда мукофот миқдори қуйидагича:
Нимчорак финалга чиққани учун – 50000
Чорак финалга чиққани учун – 80000
Ярим финалга чиққани учун – 120000
Финалчи учун – 750000
Ғолиб учун – 1500000

Жарималар эса деярли ҳар бир қоида бузилиши учун белгиланган. Масалан, матбуот анжуманида етарли талабларни бажармаслик, микст зона ташкил этмаслик, бегона шахсларнинг унга юришга ҳуқуқ бермайдиган ҳудудда пайдо бўлиши, ўйиндан олдин ёки кейин катта ва флеш интервьюларни аввалдан айтилган футболчилар бермаган тақдирда клуб 5 минг АҚШ долларини жарима сифатида тўлайди. Бу қоида бузишларнинг ҳар бири шунчадан тушади. ОФК қоидаларни анча қатъийлаштириб бормоқда ва бу жамоаларни ҳушёрликка чорлаши лозим.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика