Latest news

17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  37 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  67 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2

Осиё чемпионлар лигаси. Ўзбек клублари плей-офф босқичида қандай ўйнашган? News

Осиё чемпионлар лигаси. Ўзбек клублари плей-офф босқичида қандай ўйнашган?

Хабарингиз бор, эртага Қаршининг "Насаф" клуби 2017 йилги Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси плей-офф босқичида Баҳрайннинг "Ал Ҳидд" клубига қарши ўйнайди.

Ушбу баҳс ғолиби 7 февраль куни Саудия Арабистонида "Ал Фатеҳ" меҳмони бўлади. Ана ўша учрашув ғолиби ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичига йўл олади.

Биз ўқувчиларимизга Ўзбекистон клубларининг ўтган йилларда Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида қандай иштирок этишгани ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Мусобақа айнан Осиё чемпионлар лигаси деб атала бошланган 2002-2003 йилги мавсумда икки клубимиз плей-оффда ўйнаган. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби дастлаб Яманнинг "Ал Аҳли" клубини икки ўйин натижасига кўра 8:1 (6:0, 2:1) ҳисобида таслим қилган. Иккинчи саралаш босқичида Саркисян шогирдлари Осиёнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланган Теҳроннинг "Истиқлол" клубига қарши тенгма-тенг ўйин ўтказишган. Фарғонада 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган "Нефтчи" сафарда 0:1 ҳисобида ютқазиб фақатгиина сафарда урилган гол қоидаси туфайлигина гуруҳ босқичидан четда қолганди.

Ўша йил Тошкентнинг "Пахтакор" клуби илк босқичда Қатарнинг "Ал Иттиҳод" клубини икки ўйин натижасига кўра 6:4 (3:4, 3:0) ҳисобида мағлуб этиб навбатдаги босқичга чиққанди. Ҳал қилувчи босқичда "шерлар" БААнинг "Ал Аҳли" клубини иккала учрашувда ҳам (3:2, 1:0) мағлуб этиб гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритишганди.



Шундан сўнг узоқ вақт клубларимиз плей-оффда ўйнашмади. Фақат 2012 йилга келибгина Фарғонанинг "Нефтчи" клуби гуруҳга чиқиш учун саралашда қатнашди. Дубайнинг "Ал Шабаб" клубига қарши ўтган ўйинда Азизбек Ҳайдаров жамоадошлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб "Нефтчи"ни мусобақадан чиқариб юборишганди.

Бир йил ўтиб Тошкентнинг "Локомотив" клуби мусобақадаги дебютини айнан шу босқичда ўтказган. БААда "Ал Наср"га қарши ўтган учрашувда "темирйўлчилар" 2:3 ҳисобида аламли мағлубиятни қабул қилиб олишганди ҳамда ОЧЛ билан жуда тез хайрлашишганди.

2014 йил бир йўла икки клубимиз омадини плей-оффда синаган. Қатарда "Ал Жайиш" меҳмони бўлган Қаршининг "Насаф" клуби 1:5 ҳисобидаги йирик мағлубият билан ортга қайтган эди. "Локомотив" эса Тошкентда "Қувайт СК" клубини қабул қилиб 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйган ва кетма-кет иккинчи бор гуруҳ босқичига чиқиш имкониятидан фойдалана олмаган эди.



2015 йилги мавсумда "Бунёдкор" ОЧЛ плей-офф босқичида илк бор ўйин ўтказган. БААнинг "Ал Жазира" клубига қарши Тошкентда кечган баҳсда "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб гуруҳ босқичи йўлланмасига эга чиқишганди.

Ўтган йил ҳам айнан "Бунёдкор" ушбу босқичда майдонга тушган. Бу сафар ҳам "қалдирғочлар"га омад кулиб боқди. Азиз Ҳайдаров бошчилигидаги "Ал Шабаб" Тошкентдан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олганди.  

Юқоридаги ўйинлар тарихга айланиб бўлган. Қаршининг "Насаф" клуби плей-оффда бир марта ўйнаб йирик ҳисобда мағлуб бўлгани ҳам тарихда қолган. Бугун "аждарлар" ўзлари учун янги тарих яратишади. Бу тарих Рўзиқул Бердиев жамоаси учун ғалабали бошланишига умид қиламиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика