Latest news

22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  3 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  4 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   3 20:46Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  7 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  14 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  6 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  26 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  8 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  3 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  5 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  5

Осиё чемпионлар лигаси. Эртага 1/4 финал босқичига қуръа ташланади News

Осиё чемпионлар лигаси. Эртага 1/4 финал босқичига қуръа ташланади

Эртага Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё чемпионлар лигасининг 1/4 финал ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Бунда 1/4 финал жуфтликлари ҳамда кимнинг қайси санада ўйинларни ўтказиши маълум бўлади.

ОЧЛда қитъанинг кучли саккизта жамоаси қолди: "Ғарб" минтақасидан тўртта ва "Шарқ"дан тўртта. "Ғарб" - "Локомотив" (Ўзбекистон), "Ал Жайиш" (Қатар), "Ал Наср" ва "Ал Айн" (ҳар иккаласи БАА). "Шарқ" - "Шандонг Луненг", "Шанхай SIPG" (иккаласи Хитой), "Сеул" ва "Чонбук Моторс" (ҳар иккаласи Жанубий Корея).

ОЧЛ регламентига биноан "Шарқ" ва "Ғарб" клублари то финалгача бир-бирларига қарши тўқнаш келишмайди. Бундан келиб чиқадики, "Локомотив"нинг 1/4 финалдаги рақиби яна "Ғарб" минтақасидан бўлади: "Ал Жайиш", "Ал Наср" ёки "Ал Айн". Чорак финалнинг дастлабки учрашувлари 23-24 август, жавоб баҳслари эса 13-14 сентябрь кунларига мўлжалланган.

Эртанги қуръа ташлаш маросимига жамоамиздан вакил сифатида "Локомотив" ПФК халқаро бўлим ходими Бахтиёр Исмоилов Малайзияга йўл олган.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика