Latest news

12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  0 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  1 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  4 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  10 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  11 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  5 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  6

Осиё чемпионлар лигаси. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар News

Осиё чемпионлар лигаси. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар

Бугун Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг охирги тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Кун тартибидан тўртта учрашув ўрин олган. "C" ва "D" гуруҳларида жамоалар охирги тур баҳсини ўтказишади. "C" гуруҳида БААнинг "Ал Айн" клуби Эроннинг "Истиқлол" жамоаси билан куч синашади. Бу ўйин иккала жамоа учун ҳам у қадар муҳим эмас. Шунга қарамай жамоалар коэффициент йиғиш мақсадида кураш олиб боради. 

Яна бир ўйин Доҳада "Ал Дуҳайл" ва "Ал Ҳилол" ўртасида кечади. Бугун "Ал Дуҳайл" ғалаба қозонса ҳам гуруҳ пешқадами бўла олмайди. Чунки "Ал Ҳилол" аллақачон 12 очко жамғариб қўйган. 

"C"гуруҳи. 6-тур. 20 май

23:00. "Ал Айн" - "Истиқлол"

23:00. "Ал Дуҳайл" - "Ал Ҳилол"

 

Табиийки ўзбек футболи ишқибозларининг нигоҳи Жидда шаҳридаги баҳсга қаратилади. Чунки бунда "Пахтакор" сафарда "Ал Аҳли" меҳмони бўлади. Бугунги ўйинда "Пахтакор"ни дуранг ҳам қониқтиради, лекин барибир Арвеладзе шогирдлари ғолиб чиқиш учун ҳаракат қилса керак. 

Кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилган "Ал Садд" Теҳрондаги "Озоди" стадионида "Персеполис" меҳмони бўлади. ОЧЛ ўтган йилги финалчиси "Персеполис" бу йил гуруҳдан чиқа олмади. Шунинг учун жамоа охирги турни фақат расмиятчилик учун ўтказади. 

"D" гуруҳи. 6-тур. 20 май

21:30. "Персеполис" - "Ал Садд"

00:00. "Ал Аҳли" - "Пахтакор" 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика