Latest news

15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  10 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  27 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0

Осиё чемпиони Равшан Ҳайдаров 58 ёшга тўлди News

Осиё чемпиони Равшан Ҳайдаров 58 ёшга тўлди

Бугун тажрибали мутахассис, ўзига яраша тарих ярата олган мураббий Равшан Ҳайдаров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Равшан Акмалович бугун, 15 июль Ўзбекистон футбол ассоциациясига янги раҳбар тайинланган кунда 58 ёшини қаршилаяпти. Равшан аканинг футболчилик фаолияти Тошкентнинг "Старт" клубида бошланган. Раҳматли мураббий Акмал ака Азизхўжаев қўл остида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганган.

"Мураббий, устоз масаласида омадим чопган, - дейди бугунги юбиляримиз. - Бугунги даражамга етишимда раҳматли устозим Акмал аканинг хиссалари ва хизматлари жуда катта бўлган. Бу инсондан умрбод миннатдорман".

Равшан Ҳайдаров футболчи сифатида "Старт" (Тошкент), "Шаҳрихон", "Пахтакор" (Тошкент), "Динамо" (Самарқанд), "Хива", "Хонқа" (иккиси ҳам Хоразм), "Трактор" (Тошкент) клублари шарафини ҳимоя қилган. Саккиз мавсум (1989-1996) давомида "Трактор" сафида тўп тепган. Айнан шу клубда унинг мураббийлик фаолияти бошланган. 1982 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институни тамомлаган. 1999 йилда Германиянинг "Лейпциг" клубида мураббийлик малакасини оширган.



Бугунги қаҳрамонимизнинг мураббийликдаги синовли йиллари ХХ аср бошида бошланган. У 2002 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 2004 йилда Ҳайдаров ва Юрген Гёде бошчилигидаги терма жамоамиз Осиё Кубогида чорак финалга қадар етиб борган. Айнан 2004 йили у "Пахтакор" клубига ҳам бош мураббий этиб тайинланди. "Шерлар" Равшан Ҳайдаров бошчилигида қаторасига тўрт йил мамлакат чемпионлиги ҳамда Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. 2007 йилнинг январь ойида "Пахтакор" билан бирга МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари чемпионлари кубогида зафар қучган. Орадан бир йил ўтиб, "Пахтакор" яна финалда ўйнайди ва бу сафар вице-чемпионга айланган. Ҳайдаров 2012 йилда "Қизилқум"ни қабул қилиб олган. 2014 йилда Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган.

Шубҳасиз, мураббий сифатидаги энг катта ютуғига 2018 йили Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионатида эришган. Вьетнамга қарши кечган қорли финал худди кечагидек ёдимизда. Бугунги кунда Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон олимпия терма жамоаси катта мураббийи. Олимпиячиларимиз 2020 йилнинг январь ойида Таиландда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этишади. Ушбу қитъа чемпионати Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма бериши билан аҳамиятлидир. Бу борада Равшан Ҳайдаров ва барча олимпиячиларимизга омад тилаймиз.



Жамолиддин Солиҳов, терма жамоа оператори

- Равшан акани отамдек ҳурмат қиламан. Яхши мураббий бўлиш билан бирга ажойиб инсон ҳам биламан. Менимча, энг катта ютуқларидан бири коллективни тўғри танлаб, уларга ишонч билдирадилар. Мураббийлар штабидаги ҳар бир ходимнинг фикрини эшитиб, хулоса чиқарадилар. Хитойда Осиё чемпиони бўлишимизга ҳам шу сифатлари хизмат қилган. У хоҳ массажистми, жамоа маъмурими, видео операторми, дарвозабонлар мураббийими, умуман ҳамма билан бир хилда суҳбатлашадилар. Бирон бир давлатга кетаётганимизда ҳам бўш ўтирмайдилар. Самолётда ҳам ўйинларни таҳлил қилиб кетадилар. Фурсатдан фойдаланиб, Равшан Акмаловични бугунги таваллуд айёмлари билан муборакбод этаман.

Биз ҳам сайтимиз мухлислари ва ходимлари номидан Равшан Ҳайдаровни бугунги унутилмас сана билан табриклаймиз. Фарзандлар, неваралар роҳатини узоқ йиллар кўриб юринг. Сизнинг изингиздан бораётган ўғлингиз Сарвар (Сарвар Ҳайдаров "Пахтакор" академияси мураббийи, - муаллиф) ҳам улкан муваффақиятларга эришсин.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика