Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Осиё чемпиони Дониёр Нарзуллаевни табриклаймиз! News

Осиё чемпиони Дониёр Нарзуллаевни табриклаймиз!

Бугун, 11 апрель куни «Насаф» академияси тарбияланувчиси, «Металлург» жамоаси футболчиси, олимпия терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлган Дониёр Нарзуллаев ўз таваллуд кунини нишонламоқда.

«Насаф» жамоасидаги ўйинлари билан мухлислар назарига тушган футболчи Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоасида ҳам ғалабаларга муносиб ҳисса қўшган. Айниқса, 2018 йил Хитойдаги қитъа чемпионати финалида иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб ўзининг позициясида рақибга имконият бермаганди. Шунингдек, ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини берувчи «Ал Хидд»га қарши беллашувда гол уриб қозонилган муваффақиятда муҳим рол ўйнаганди.

Иккала қанотда ва марказда баробар ўйнайдиган ярим ҳимоячи жорий йилда Бекободнинг «Металлург» жамоаси билан шартнома имзолади. Мураббий Андрей Шипилов ҳам шогирдидан умиди катта эканлигини таъкидлаб ўтди. Унинг дўстлари ва собиқ жамоадошлари сайтимиз орқали тилакларини ва фикрларини билдирди.



Шерзод Насруллаев («Насаф» футболчиси): Дониёр акамни жуда ҳурмат қиламан. Инсон сифатида ҳаракатери самимий. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам маслаҳатларини аямаган. Уларга энг яхши тилакларимни билдириб қоламан. Соғлик, саломатлик ва Европанинг кучли клубларида ўйнашларини тилаб қоламан. Гарчи, майдонда рақибга айлансакда, ҳаётда ака-укадекмиз.

Шаҳзод Убайдуллаев («Металлург» футболчиси”):
Жамоадошимга узоқ умр ва бахт тилайман. Фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламан. Дониёр Нарзуллаев кучли ва Маҳоратли футболчи саналади, жамоадаги боллар билан яхши чиқишиб кетдилар. Майдонда ўзига хос дриблинг ва тезлиги билан ажралиб туради. Ўз вақтида олимпия терма жамоаси билан ҳам катта ютуқларга эришганлар. Биз билан ҳам машғулотларда баробар меҳнат қиладилар ва астойдил тер тўкадилар. Умуман олганда меҳнаткаш инсон.

Сайтимиз ходимлари ва мухлислари номидан Дониёр Нарзуллаевни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаймиз.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика