Latest news

09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  0 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  8 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  3 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  6 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Сардор Рашидов: "Биринчи ўйиндаги натижа финалдек муҳим" News

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Сардор Рашидов: "Биринчи ўйиндаги натижа финалдек муҳим"

Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати (U-22) олдидан терма жамоамиз аъзолари сайтимиз учун ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биздан мухлислар чемпионликни кутмоқда ва биз шунга эришишимиз керак. Бизга билдирилган ишончни оқлаш учун сўнгги сониягача ва охиригача курашамиз. Барчамизда мақсад битта ва қўлга киритишимиз керак бўлган барчасига эга чиқмоқчимиз" - дея айтиб ўтади Сардор Рашидов.

- Терма жамоамизнинг рақиблари  ва бизни имкониятни қандай баҳолар эдингиз?
- Гуруҳимиз бошқа барча гуруҳларга қараганда кучлироқ. Биз Хитой ва Ироқ жамоаларини ўрганиб чиққанда шунга амин бўлдик. Жамоалар ҳақида етарлича маълумотлар олдик. Бизнинг терма жамоа гуруҳдаги ҳеч қайси термадан кучсиз эмас. Бутун чемпионат бўйича оладиган бўлсак Эрон, Япония жамоалари яхши шаклланган жамоалардан ҳисобланади. Имконият ҳаммада тенг.

- Сиз ушбу чемпионатдан нималарни кутмоқдасиз?
- Ўзим учун биринчи навбатда халқаро майдондаги биринчи медалларга эга чиқишни. Бунинг учун албатта терма жамоамиз ғалабалар қозониши керак. Шу боис ҳамжиҳатлик энг асосий жиҳатлардан бири. Албатта биринчи ўйиндаги натижа биз учун финалдек муҳим. Руҳиятни кўтариш учун ҳам фақат ғалаба керак.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика