Latest news

15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  8 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Eгор Кримец: "Хитой энг оғир рақиб бўлади" News

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Eгор Кримец: "Хитой энг оғир рақиб бўлади"

Уммонда бошланадиган Осиё чемпионати олдидан терма жамоамиз аъзолари сайтимизга ўз фикрларини билдириб ўтди.
 "Мақсадимиз жиддий. Керакли натижага эришишимизга ишонаман. Ижобий натижа қайд этган холда юртимиз байроғини юқорига кўтармоқчимиз. Биз учун ушбу турнирнинг аҳамияти жуда катта. Мухлислар ишончини оқлаш учун майдонга тушамиз" - дея айтиб ўтади Eгор Кримец.

- Таркиб борасида терма жамоамиз мазкур чемпионатда энг ёш жамоалардан бири бўлмоқда. Бу натижага таъсир ўтказмасмикин?

- Таркиб борасида ҳар қандай жамоа билан тенгмиз. Керак бўлса кўпгина жамоалардан устунмиз деса ҳам бўлади. Аллақачон халқаро майдонларда ўзини кўрсатган футболчиларимиз етарлича топилада. Ўзига яраша тажрибали ўйинчилар бор ва бу борада ҳеч қандай баҳона бўлмаслиги шарт.

- Терма жамоадаги ягона легионер футболчи сифатида имкониятларимизни  бошқа давлат вакиллари билан солиштирдингизми?

- Албатта. Хитой биз учун энг қийин рақиб бўлса керак деб ўйлайман. Жамоаси ҳақида хабарим бор ва уларнинг имкониятларини яхши баҳолайман. Тўлиқ маҳаллий клубларнинг футболчиларидан иборат. Уларнинг барчаси Лиганинг доимий иштирокчиларидандир.  Ироқ ва Саудия Арабистони ҳам яхши жамоалар. Қисқаси бизнинг гуруҳ деярли тенг кучли жамоалардан иборатдир.

- Шахсан Сиз ушбу чемпионатдан нималарни кутмоқдасиз ?

- Қисқача айтганда финалга етиб бормоқчимиз. Бунга ҳар бир футболчимиз ишонса натижага эришамиз.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика