Latest news

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  1 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Даврон Ҳошимов: "Ҳимоямизда муаммо бўлмаслиги керак" News

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Даврон Ҳошимов: "Ҳимоямизда муаммо бўлмаслиги керак"

Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати (U-22) олдидан терма жамоамизнинг аъзолари сайтимиз учун ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Кўнгил хотиржам йўлга отланаяпмиз. Юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишимиз шарт. Тайёргарлик қисқа бўлган бўлсада муаммо бўлмаслиги керак. Руҳий ҳолатимиз юқори ва бу бизга катта ёрдам беради деб ўйлайман" - дея айтиб ўтади Даврон Ҳошимов

- Гуруҳ учрашувларида ва чемпионатда терма жамоамиз имкониятини қандай баҳолар эдингиз?
- Гуруҳимиз энг қийин гуруҳдир. Хитой билан биринчи ўйин мураккаб бўлади.Ушбу учрашувда афсуски мен майдонга туша олмайман. Бугун чемпионат давомида ҳимоямизда умуман муаммо бўлмаслиги керак. Бу чизиқда тажрибали футболчилар етарлича. Имкониятимиз ҳамма билан бир хил. Гуруҳдан чиқсак буёғи осонроқ бўлишига ишонаман.

- Сиз нималарни кутмоқдасиз?
- Албатта камида финалда ўйнашни. Осиёнинг бу ёшдаги жамоалари етарлича ўзгарувча бўлади. Масалан Ироқ ва Эрон терма жамоалари борасида ижобий фикр айтиш керак. Мухлислар ишончи бизга қўшимча куч бағишлайди. Биз ватанимизга хурсанд кайфиятда қайтамиз деб умид қиламан

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика