Latest news

23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  4 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  6 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  4 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  8 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  14 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Асилбек Омонов: "Ёруғ юз билан қайтмоқчимиз" News

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Асилбек Омонов: "Ёруғ юз билан қайтмоқчимиз"

Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати (U-22) олдидан терма жамоамизнинг барча аъзолари сайтимиз учун ўзларининг фикрларини билдириб ўтди.
"Қисқа вақтда йиғилган жамоа деб ҳисобламайман. Бу жамоанинг ўзаги иккита ва ҳар иккиси бирлашса яхшигина жамоани кўрамиз. Асосан Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва уларга қўшимча куч сифатида сараланиб олинган футболчилардир. Ҳаммамиз аллақачон битта жамоа бўлганмиз" - дейди Асилбек Омонов.

- Ушбу жамоанинг Осиё чемпионатида имкониятларини қандай баҳолар эдингиз?
- Бизда имконият юқори. Ҳаммада кайфият аъло ва керакли натижага эришишимизга ишонаман. Камида финалгача бориб юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келмоқчимиз. Бунинг учун бизда ҳамма шароит ва имконият етарли.

- Сиз ушбу чемпионатдан нималарни кутмоқдасиз?
- Ўзим учун бой тажриба ва ғалабаларни. Қанча юқорироқ натижа қайд этсак биз учун қўшимча куч бўлади. Бу ёшдаги терма жамоа Бразилиядаги Олимпиядага бориш учун курашади ва мен шуни кутаман. Асосийси дарвозамиздан тўп ўтмаслигини кутишим табиийдир.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика