Latest news

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  43 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  37

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Абдумавлон Абдужалилов: "Энг асосийси дарвозамиздан тўп ўтмасин" News

Осиё чемпионати (U-22) олдидан. Абдумавлон Абдужалилов: "Энг асосийси дарвозамиздан тўп ўтмасин"

Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати (U-22) олдидан терма жамоамиз аъзолари сайтимиз учун ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Тайёргарлик маромида бўлди. Ҳамма футболчилар чемпионат учун тайёр. Биз Уммондан ижобий натижа билан қайтмоқчимиз. Энг асосийси дарвозамиздан тўп ўтказмасак мақсадимизга эришамиз" - дея айтиб ўтади Абдумавлон Абдужалилов.

- Тайёргарликни қисқа муддатда бўлиб ўтгани бу натижага салбий таъсир ўтказмайдими?

- Ўйлашимча ундай бўлмайди. Бу жамоани қисқа муддатда ташкил этилган деб ўйламас эдим. Туркиядаги жаҳон чемпионатида ҳам шу жамоанинг ўзаги иштирок этган эди. Ундан ташқари бу жамоага тажрибали футболчилар ҳам келиб қўшилди. Қисқа муддатда йиғилган бўлса буни биз назорат учрашувларида кўриб камчиликларни тўғриламоқчимиз. БААда иккита назорат учрашуви ўтказмиз ва бунда камчиликларни кўриб оламиз.

- Терма жамоамиз аъзоси сифатида Уммонда қандай натижа кутмоқдасиз ва дарвозабонлар борасида фикрингиз?
- Биринчидан ушбу терма жамоага жалб этилган Элдорбек Суюнов жароҳати боис иштирок эта олмаслигини ва бу йўқотиш эканлигини айтишим керак. Шундай ҳолатда ҳам биз буни ўрнини тўлдира олишимиз керак. Юқорида айтганимдек гол ўтказмаслик бизни вазифа. Асилбек ҳам, Акмал ҳам, мен ҳам фақат терма жамоамиз манфаати учун майдонга чиқамиз. Ким майдонга чиқишини эса мураббийлар ҳал этади. Ўйлашимча барча дарвозабонларимиз яхши савияда.

Уммонда камида финалгача борсак мақсадга муофиқ бўлар эди. Жамоамиз аъзолари юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқчи ва керакли натижага эришмоқчимиз.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика