Осимхен Кварацхелия ҳақида: "Сиз ҳали у қодир бўлган ҳамма нарсани кўрмадингиз"
17 oct 2022 15:22
News
Осимхен Кварацхелия ҳақида: "Сиз ҳали у қодир бўлган ҳамма нарсани кўрмадингиз"
"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен неаполитанлар ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелиянинг ўйинига қойил қолди.
"Мен у учун жуда хурсандман. У олган барча мақтовларга лойиқ. Хвича фақат ўз саёҳатининг бошида, сиз у нимага қодирлигини ҳали кўрмадингиз. У ушбу мавсумда биз орзу қиладиган фазилатларга эга. Хвича ўзига жуда ишонади ва биз уни исталган дақиқада қўллаб-қувватлаймиз", – деди Осимхен.
"Наполи" А Серия турнир жадвалида 26 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Лучано Спаллетти шогирдлари жорий мавсум қаторасига ўнинчи ўйинда ғалаба қозонишди. Умуман олганда, "Наполи" мавсумдаги 14 учрашувда 12 ғалаба ва 2 дуранг қайд этган.
Кварацхелия ушбу мавсумда неаполитанлар сафида 14 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилди.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments