Осимхен Чемпионлар лигасида "Милан"га қарши ўйнай олади
06 apr 2023 22:29
News
Осимхен Чемпионлар лигасида "Милан"га қарши ўйнай олади
"Наполи" тўпурари Виктор Осимхен "Милан"га қарши Италия чемпионатининг сўнгги ўйинини (0:4) мушакларидаги муаммолар туфайли ўтказиб юборди.
Неаполликлар бош мураббийи Лучано Спалетти матбуот анжуманида Осимхен жума куни А Серия доирасидаги "Лечче"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши аниқлигини айтди. Шу билан бирга, мутахассис нигериялик футболчига Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг "Милан"га қарши дастлабки ўйинда майдонга қайтишга рухсат берган.
2022/2023 йилги мавсумда Виктор Осимхен 29 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.
Чемпионлар лигаси доирасидаги “Наполи” – “Милан” учрашуви 12 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтади.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments