Latest news

15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  7 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  3 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2

Осимхен араблар билан музокаралар ҳақида: "Қанча рад этсам, шунча кўп таклиф қилишарди" News

Осимхен араблар билан музокаралар ҳақида: "Қанча рад этсам, шунча кўп таклиф қилишарди"

"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен саудияликлар у билан шартнома тузишга уринишлар ҳақида гапириб берди.

“Ҳақиқатдан ҳам мен музокара олиб борганман. Август ойида қарор қабул қилишим керак эди.


Қанчалик рад этсам, шунча кўп пул таклиф қилишди. Буни кўриш ҳайратланарли эди.


Мен уларнинг раҳбарияти билан гаплашдим, кейин ҳозирги клубим билан ҳаммасини муҳокама қилдим, нима қилиш мумкинлигини кўриб чиқдик ва биргаликда қарор қабул қилдик. Қуйидаги жавобни бердим: "Мен бу одамларни яхши кўраман, мен қолишни хоҳлайман, энди кетмоқчи эмасман".


Улар менинг позициямни тушунишди, аммо трансфер ойнаси ёпилгунча таслим бўлишмади.


Янги мавсумдаги илк ўйинимиз олдидан ҳам ҳаммаси тугади, деб жавоб бергандим. Мен ҳаммасини қайтадан ўйлаб кўришни хоҳламадим. Албатта, бу жуда катта таклиф эди, ҳайратланарли, бу менинг ҳаётимни ўзгартирарди. Бироқ мен ҳам фаолиятим манфаати учун қарор қабул қилишим керак эди.


Биз фақат пул учунгина футбол ўйнамаймиз" - деди “Наполи” форварди.


Ёзда "Ал-Ҳилол" Осимҳенга ҳафтасига 1 миллион евродан кўпроқ маош тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика