Latest news

20:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Райян" 0:1 (матнли трансляция)  19 19:59Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"  0 19:26"Арсенал" рекорд трансферни амалга оширишга тайёр   0 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  3 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  4 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  6 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   3 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  10 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   1 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  15 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  3 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  20 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  7

“Ўш-Академия" мураббийи: "Александр Хомяковга миннатдорчилик билдираман" News

“Ўш-Академия" мураббийи: "Александр Хомяковга миннатдорчилик билдираман"

Хабарингиз бор, шу кунларда Фарғонада "Ҳоким кубоги" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Сайтимиз мухбири мазкур мусобақада иштирок этаётган Қирғизистоннинг "Ўш-Академия" жамоаси бош мураббийи Нодирбек Мамадалиев билан интервью ташкил этди. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни билан танишинг.

"Ўш-Академия" асосан ёш футболчилардан иборат. Жамоамиз таркибида 2002 2003-йилда туғилган футболчилар ҳаракат қилишади. Биласизми, бу йигитлар Қирғизистон чемпионатида ўз ёш тоифалари бўйича биринчилардан ҳисобланишади.

Жамоани "Ҳоким кубоги" мусобақасига жалб этишдан мақсад кучли клубларга қарши ўйнаб, тажриба тўплашдан иборат.

Мусобақа қиш фаслига бўлишига қарамасдан яхши ташкил этилмоқда. Футбол учрашувлари сунъий майдонларда эмас, ҳақиқий майсага эга бўлган ўйингоҳларда ўтказилмоқда.

Турнирдаги илк ўйинимизни "Қўқон-1912" ёшларига қарши ўтказдик. Рақиб жамоа бош мураббийи ҳам ҳар икки жамоа тенг ўйин бўлганлигини айтиб ўтди. Ҳақиқатдан ҳам кучли рақиб билан тенгма-тенг ўйнадик, сўнги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлдик.

Иккинчи ўйинимиз "Фаровон" жамоасига қарши бўлди. Учрашувни яхши бошладик, биринчи бўлиб гол киритдик. Кейинчалик "Фаровон" жамоаси тажрибага таянган холда ўйинини кучайтирди ва икки бор дарвозамизни ишғол қилди. Ўйин сўнгида бизда қулай имконият юзага келганди, афсус пенальтини голга айлантира олмадик. Шунга қарамай ҳар икки жамоа мураббийларини ғалаба билан табриклайман.

"Ҳоким кубоги" мусобақасидаги учинчи ўйинимизни Суперлига вакили "Андижон" жамоасига қарши ўтказдик. Учрашув бошида футболчиларимиз кучли рақибга қарши бир оз ҳаяжонланишди. Шунинг эвазига голлар ўтказиб юбордик. Беллашувнинг иккинчи бўлимида жамоамиз аъзолари ўйинга мослашишди ва рақиб дарвозасига гол киритишни уддасидан чиқдик. Умуман олганда бу ўйин бизга катта тажриба мактаби бўлди.

Шу ўринда "Андижон" жамоаси бош мураббийи Александр Хомяковга миннатдорчилик билдирган бўлардим. Сабаби тажрибали мураббий ўйиндан олдин ва якунда мен билан билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди. Мен каби ёш мураббийларга Александр Хомяковнинг тавсиялари келгусида асқотиши табиий.

Қирғизистон чемпионати ва Ўзбекистон чемпионати даражаси фарқ қилади. Миллий терма жамоа ёки ёшлар жамоалари нуқтаъи назаридан ҳам фарқ бор албатта, буни натижаларнинг ўзи ҳам кўрсатиб турибди. Ҳозирги кунда Қирғизистонда футболга бўлган эътибор кучайтирилмоқда. Насиб бўлса, келажакда Қирғизистон чемпионатида кучли ва рақобатбардош жамоалар сони янада кўпаяди.

"Ўш-Академия" жамоаси олдида айнан мана шу футболчиларни янада шакллантириб, келажакда Қирғизистон чемпионатининг Олий лигасига олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Яна бир бор таъкидлайман, Фарғонада ўтказилаётган "Ҳоким кубоги" мусобақаси жамоамиз футболчиларига катта тажриба мактаби бўлмоқда.

Мусобақа ташкилотчиларига, Фарғона вилояти ҳокимига миннатдорчилик билдираман- дейди Нодирбек Мамадалиев.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика