Latest news

12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7

“Ўрунов ва Машарипов ўзбек футболининг келажаги, Жалолиддиновни ўз жамоамда кўришни истайман, Усмон Тошев каби футбол кишиларидан кўп нарса ўрганиш мумкин” – сербиялик мураббий Никола Лазаревич билан интервью News

“Ўрунов ва Машарипов ўзбек футболининг келажаги, Жалолиддиновни ўз жамоамда кўришни истайман, Усмон Тошев каби футбол кишиларидан кўп нарса ўрганиш мумкин” – сербиялик мураббий Никола Лазаревич билан интервью

Билсангиз футболимизга четдан бериладиган баҳонинг ўрни бошқача бўлади. Шахсан менга хорижлик мураббийларнинг футболимизга бўлган муносабати, қай даражада қизиқиши ва эътибори кўпроқ қизиқтиради.

Бугунги суҳбатдошим УЕФА ПРО лицензиясига эга бўлган, бир неча йиллардан бери Тожикистон футболида фаолият олиб бораётган сербиялик мураббий Никола Лазаревич. Ушбу мутахассис ўз вақтида Душанбенинг “Истиқлол” жамоаси билан ОФК кубоги финалига қадар етиб борганлиги билан танилган. Унинг сўнги жамоаси Тожикистоннинг “Хўжанд” клуби бўлди. Мураббийнинг мазкур клубдаги фаолияти ёмон кетмаётган эди. Бироқ пандемия сабаб ўша вақт авиақатновлар бекор қилингани сабабли у клубга қайта олмади. Яқинда Никола Лазаревични суҳбатга чорлаб ўзимизни қизиқтирган саволлар билан юзландик.

- Тожикистонга кеча ёки бугун келиб қолганингиз йўқ. Бу мамлакатда  етти йил давомида турли жамоаларда фаолият олиб бордингиз. Охирги ишлаган жамоангиз “Хўжанд”дан қандай таассуротлар қолди?

- Авваламбор "championat.asia" сайтининг барча ўқувчиларига саломимни йўллайман. Интервьюга таклиф қилганингиз мени қувонтирди. Сайтингизга интервью бериш мени ҳам қизиқтириб қўйди. Сизга шуни айтишим мумкинки, мураббийлик фаолиятимни катта қисми Тожикистон билан боғлиқ. Етти йиллик фаолиятим давомида Тожикистон терма жамоаси ва “Истиқлол” клубида фаолият олиб бордим. Тўғри, орада Хитой ва Черногорияда ҳам ишлаб қайтдим. 2015 йил “Истиқлол” билан ОФК кубоги финалигача етиб бордик. Жорий йил бошида эса “Хўжанд”дан таклиф келиб тушди. Мен розилик бердим боиси жамоа ОФК кубогида иштирок этарди. Боз устига Тожикистон чемпионати менга бегона эмасди. Озми кўпми маълумот ва кўникмага эга эдим. Асосий мақсадимиз ОФК кубоги гуруҳ босқичига йўлланма олиш эди. Биз буни уддасидан чиқдик. Бироқ, пандемия сабабли биз чемпионатда ўз имкониятларимизни тўлиқ кўрсата олмадик.

- Мураббийликдаги услубингиз қандай? Жамоадаги футболчиларга қараб тактика тузасизми ёки ўз тактикангизга мос футболчилар билан ишлайсизми?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Мураббий шу услубни амалда қўллашга ҳаракат қилади ва шунга интилади. Жамоа маълум бир услубни ўзлаштира олса ва кўникса бу яхши. Аммо бунинг бошқа омилларга ҳам боғлиқлик жойи бор. Агарда клубнинг молиявий ҳолати юқори бўлса сиз ўз услубингизга мос бўлган футболчиларни таклиф қила оласиз. Агарда клуб бюджети камтарона бўлса унда футболчиларнинг сифатларидан фойдаланишга тўғри келади. Масалан, “Истиқлол” жамоасида бюджет ҳисобидан ўйин услубимиз учун керакли футболчиларни таклиф қилиш имкони бўлганди. “Хўжанд”да эса бироз бошқача. Бу жамоада футболчиларнинг сифатларига қараб услубни шакллантиришимиз керак эди.

- Бошқарган жамоаларингизда биринчи ўринга нимани қўйгансиз? Футболчиларга нисбатан талабларингиз қандай бўлган? Масалан аксарият мураббийлар тартиб ва интизомни асосий ўринга қўйишади...

- Ҳа, қўшиламан. Жамоада тартиб ва интизом бўлиши керак. Аммо, мен учун жамоамнинг ижобий кайфияти муҳимдир. Нафақат машғулот ёки ўйин пайтида балки майдон ташқарисида ҳам позитив кайфиятда бўлиш керак. Бу нарса мен учун биринчи ўринда туради. Кайфият яхши бўлса қолган ишларингиз ҳам жойида бўлади. 

- Тожикистондаги фаолиятингиз мобайнида олдингизга қўйган мақсадингизга эриша олдингизми?

- Менимча ҳа. Бу мамлакатда фаолиятимни бошлаганимда мен учун биринчи галда ривожланиш ва ўсиш муҳим эди. Тожикистон мураббий сифатида ўсишимга ёрдам берди. 2015 йилги ОФК кубоги финалини кўп эслайман. Бу қандай даражадаги мусобақа эканлигини яхши биласиз. Бу йил Москвада ПРО лицензиясига ўқишга ҳам улгурдим. Ўйлаган режаларимга ва мақсадимга эришдим деб ўйлайман.

- Эшитишимизга қараганда ўзбек футболига бефарқ эмас экансиз. Ўзбек футболи деганда биринчи навбатда кўз олдингизга нима келади? Умуман олганда фикрингиз қандай?

- Ўзбек футболининг даражаси, иш сифати, шароитлар, инфратузилма умуман бошқача. Юртингизда истеъдодлар кўп. Биласизми, менда Ўзбекистон чемпионатида ишлаш имкони бўлган эди. Масалан, Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионати, клублари ўртасида фарқ йўқ. Факт шуки, Қозоғистон Европани танлаган. Менимча, ўзбек клублари Европада бўладиган мусобақаларда муаммосиз ўйнай олади. 

- Сиз бошқарган “Хўжанд” жамоасида ҳам ўзбекистонлик бир неча нафар футболчилар тўп тепади. Андрей Сидоров, Санжар Риҳсибоев, Сирож Ҳамроев, Маъмур Икромов. Улар сизда қандай таассурот қолдирди?

- Юқорида айтганимдек Ўзбекистонда футбол бошқа даражада. Мавсум бошида келган ўзбекистонлик футболчилар тожикистонлик футболчилардан устун бўлишлари керак эди. Муҳими уларнинг ўйинга бўлган муносабатидан ва ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Сидоров, Риҳсибоев, Ҳамроевлардан умид катта.

- Ўзбекистон чемпионатидан таклиф бўлса ўзингизни синаб кўришга тайёрмисиз?

- Агарда таклиф бўлса, Ўзбекистон чемпионатида ишлаш имконияти берилса бундан фақат хурсанд бўлардим.

- Ўзбек футболининг бугунги кундаги юлдузи сизнингча ким? Масалан, сўнгги вақтларда Остон Ўрунов ва Жасур Жалолиддинов мутахассислар томонидан кўп тилга олинмоқда..

- Сизларда иқтидорли ва кучли футболчилар жуда кўп. Сиз айтиб ўтган ҳозирда “Спартак”да ўйнаётган Ўрунов ва “Локомотив”га ўтган Жалолиддинов. Шунингдек Машариповни ҳам айтган бўлардим. Булар ўзбек футболининг келажаги. Шахсан менга ва ўз услубимдан келиб чиқиб Жалолиддиновни ўз жамоамда кўришни истардим. Бу уч футболчи ўзбек футболининг ёрқин юлдузи бўла олади.

- Тожикистон футбол бўйича бугунги кунда ривожланишнинг қайси босқичида деб ўйлайсиз? Масалан, “Истиқлол” олдинги йилларда халқаро майдонда муваффақиятли иштирок этишга ҳаракат қилиб кўрди. Тожикистон миллий терма жамоасида Усмон Тошев ишламоқда ва янги даражага олиб чиқишга интилмоқда...

- Тожик футболи ҳали ривожланиш жараёнида. У ерда биринчи навбатда кучли инфратузилма керак. Болалар футболини ҳам ривожлантириш лозим. Мен бу борада кўп гапирганман. Лекин, ҳали ҳеч нарса ўзгармаган. Эшитишни ўзи етарли эмас. Ким энг яхши бюджетга эга бўлса у энг яхши футболчиларни сотиб олади. Аммо, чемпионатнинг сифати ёмон. “Хўжанд”да аввало инфратузилмани яхшилаш зарур. Усмон Тошев ўз ишининг устаси ва кучли мутахассис. Тошев билан кўп бор футбол ҳақида, долзарб масалалар устида суҳбатлашганмиз. Мен бу каби футбол кишилари билан гаплашишни ёқтираман. Мен унга энг яхши тилакларни тилаб қоламан. Менимча у Тожикистон терма жамоаси учун энг яхши танлов бўлган.

- Бироз еврофутбол ҳақида суҳбатлашсак. Сизнингча жорий йилда Европанинг энг яхши мураббийи бўлишга ким муносиб?

- Сўнгги икки йилда Германия футболи Европа ва Жаҳон миқёсида катта устунликка эга бўлди. Бунда немис мураббийларининг ҳиссаси катта. Юрген Клопп ўтган йили ЕЧЛ, бу йил эса АПЛда ғолиб чиқди. ЕЧЛ ярим финалида эса учта немис мураббийи қатнашди. Буни тасодиф демаган бўлардим. Эслатиб ўтаман, бу уч мураббийнинг барчаси дунёдаги энг машҳур Кёлндаги маҳсус мураббийлар академиясида ўқиган. Нагельсман ёш мураббий, унга вақт керак. Лекин, у ўзини кўрсатишга улгурди. Флик узоқ вақт ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган, тизимдан хабардор. Юрген эса ўз услубини “Боруссия” ва “Ливерпуль”да исботлади. Чемпионлар Лигасини “Бавария” олганини ҳисобга олсак энг яхши мураббий Флик бўлади. Аммо, келажакда энг яхши мураббий Нагельсман бўлишига юз фоиз аминман. 

- Лука Йович “Реал Мадрид”га ўтиб хато қилдими? 

- Ҳа, сизнинг фикрингизга қўшиламан. Унга ҳали эрта эди. Йович “Реал Мадрид” истаган ўйинчи эмас деб ўйлайман. 

- Ҳозирда нималар билан бандсиз? Жамоалардан таклифлар борми?

- Таклифлар бор. Бироқ, мен вақтдан фойдаланиб оилам даврасида дам олишга қарор қилдим. Олдинда нима бўлишини вақт кўрсатади.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика