Ўрунов “Спартак”даги олтинчи ўзбекистонлик
05 aug 2020 15:02
News
Ўрунов “Спартак”даги олтинчи ўзбекистонлик
Ўрунов “қизил-оқлар” сафига келиб қўшилган олтинчи ўзбекистонликка айланди. Аввалроқ, москваликлар таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишган:
Андрей Пятницкий (кейинчалик Россия фуқоролигини олган) – ярим ҳимоячи, 1992-1997 йиллар давомида ўйнаган
149 ўйин, 32 гол
Клубдаги ютуқлари:
Россия чемпиони (5): 1992, 1993, 1994, 1996, 1997
СССР Кубоги соҳиби: 1991/92
Россия Кубоги: 1993/94
Ҳамдўстлик давлатлари чемпионлари Кубоги: 1993

Жафар Ирисметов – ҳужумчи, 2001 йил ўйнаган
12 ўйин, 1 гол
Клубдаги ютуқлари:
Россия чемпиони: 2001

Азамат Абдураимов – ҳужумчи, 1984 ва 1990 йиллар ўйнаган
3 ўйин

Валерий Кечинов (кейинчалик Россия фуқоролигини олган) – ҳужумчи, 1993-2000 йиллар давомида ўйнаган
164 ўйин, 46 гол
Клубдаги ютуқлари:
Россия чемпиони (6): 1993, 1994, 1996, 1997, 1999, 2000
Россия Кубоги: 1993/94

Биродар Абдураимов – ҳужумчи, 1964 йил фақатгина бир ўйинда майдонга тушган

КУТИЛМОҚДА...
Остон Ўрунов – ярим ҳимоячи, 2020 йилдан

Элдор Акмурзаев тайёрлади
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments