Ўртоқлик учрашувисиз ЖЧ саралаш баҳсларини бошлаш Эронни ташвишга соляпти
09 aug 2021 20:09
News
Ўртоқлик учрашувисиз ЖЧ саралаш баҳсларини бошлаш Эронни ташвишга соляпти
Эрон миллий терма жамоаси 2 сентябрь куни "Озоди" стадионида Сурияни қабул қилади. Эрон терма жамоасининг саралаш ўйинларисиз учинчи босқични бошлаши маҳаллий матбуотни хавотирга соляпти. Масалан, гуруҳдаги рақиб БАА терма жамоаси 6 августдан Сербияда ўқув-машғулотларни бошлади ва 13 августга қадар ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказади.
Ироқ терма жамоаси ҳам янги мураббий Дик Адвокат қўл остида Сербияда йиғин ўтказади ва йиғин давомида Уммон ва Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
Миллий чемпионат ўйинлари қолдирилгани боис Ливан термаси бир ой олдин йиғилди ва ҳозирда тайёргарликни давом эттиряпти. Бу жамоа шу ойда иккита йиғин ўтказишни режалаштириб қўйган: Туркия ва БААда. Ливанликлар 2 сентябрь куни Дубайда БАА билан ўйнашади.
Эрон терма жамоаси 25 августдан йиғилади. Драган Скочич шогирдлари фақат машғулот ўтказиш билан чекланишади. Ҳеч қандай ўртоқлик учрашувисиз учинчи раундни бошлаш қимматга тушмаса бўлди деб бонг урмоқда маҳаллий матбуот.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments