Latest news

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

Ўртоқлик учрашувида Иорданияни мағлуб этдик News

Ўртоқлик учрашувида Иорданияни мағлуб этдик

Дубайдаги иккинчи йиғин доирасидаги илк ўртоқлик учрашуви Иорданияга қарши ўтказилди.
Учрашувда Иордания ўзи ташкил этган деярли биринчи хавфли вазиятдан гол урди. 16-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни марказий ҳимоячимиз Егор Кримец қайтара олмади, иорданиялик Одай Ал Сайфи 9 метрдан дарвозани ишғол қилди - 0:1.  

30-дақиқада Жамшид Искандеровнинг тўп узатишидан сўнг Фаррух Сайфиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнаган Сайфиев тўпни ўзига бўйсундираётганда Амир Шафи уни ўз жарима майдони ичида йиқитишга мажбур бўлди. Ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Рашидов аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Сардор тўпни дарвоза марказига йўллади, посбон ўнг томонга ташланди - 1:1.  

Учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида Сардор Рашидов ўнг қанотдан жарима майдони ёнига бориб Наврўз Алимовни тўп билан таъминлади. Захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган ёш ҳужумчи иккинчи ҳаракат билан тўпни дарвозага йўллади - 2:1.

Баҳс айнан мана шу ҳисоб билан ўз якунига етди ва Миржалол Қосимов шогирдлари Иордания устидан иродали ғалабага эришишди.



Ўзбекистон - Иордания 2:1
Голлар
: Одай Ал Сайфи 16, - 0:1. Сардор Рашидов 30 пенальти, - 1:1. Наврўз Алимов 87, - 2:1.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов (Бобур Юлдашев, 85), Егор Кримец, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев (Виталий Денисов, 66), Жавлон Иброҳимов (Воҳид Шодиев, 66), Темур Кападзе (С), Лутфулла Тўраев, Жамшид Искандеров (Санжар Турсунов, 66), Сардор Рашидов, Баҳодир Насимов (Наврўз Алимов, 75).
Иордания: 1.Амир Шафи (С), 5.Муҳаммад Ал Дмрейри, 3.Тариқ Хаттаб (4.Аҳмад Сраива, 60), 11.Одай Заҳран, 2.Аҳмад Элиас, 18.Солиҳ Ратеб  (17.Ража Аяд, 61), 15.Муҳаммад Довуд, 14.Абдуллоҳ Диб (16.Самир Ража, 65), 7.Муҳтор Абу Амара, 8.Одай Ал Сайфи, 10.Аҳмад Ҳаёл (9.Маҳмуд Затара, 60).
Огоҳлантириш: Жавлон Иброҳимов 28.

Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика