Latest news

22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  11 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  23 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  4 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12

Ўртоқлик учрашуви. “Қўқон-1912” – “НБУ Осиё” – 1:0 News

Ўртоқлик учрашуви. “Қўқон-1912” – “НБУ Осиё” – 1:0

Бугун Дўрмондаги ўйингоҳда “Қўқон-1912” – “НБУ-Осиё” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда жамоамиз сафига кеча келиб қўшилган икки нафар сербиялик ўйинчилар ҳам иштирок этишди. Ҳар икки легионер асосий таркибда майдонга тушди.

Ўйин тўлиқ вакилларимизнинг устунлиги остида ўтганини эътироф этиш жоиз.

Учрашувнинг 42-дақиқасида ўнг қанотдан белгиланган жарима зарбасини Маъруф Зокиржонов “Банкирлар” дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда тўлиқ таркиб ўзгарди. Лекин ташаббус барибир қўқонликлар томонида бўлди. Аммо гол уриш борасида омадимиз келмади. Хусусан, 2-бўлимда Носир Отақўзиевнинг урган голи ҳисобга олинмади. Ҳакамлар офсайд қайд этишди. Бугунги ўйинни Жасур Мухторов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришди.

Шу тариқа жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтган  ўйин кичик 1:0 ҳисоби билан якунланди.


Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “НБУ Осиё” – 1:0 (1:0)

Гол:
Маъруф Зокиржонов – 42.

“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров, Дарко Гожкович, Никола Валентич, Жалил Кимсанов, Маъруф Зокиржонов, Аваз Маматхўжаев, Отабек Зокиров, Собир Ҳамидов, Абдуллох Олимов, Жавоҳир Сиддиқов, Суҳроб Бердиев.

Захира: Руслан Матниязов, Шохрух Холматов, И. Ғофуров, А. Раҳимов, Достон Турсунов, Нодир Йўлдошев, Иқбол Маликжонов, Баҳодир Акрамов, Ориф Мамажонов, Иброҳим Раҳимов, И. Абдуғаниев, И. Алимбоев, Носир Отақўзиев, Азиз Тўхтабоев.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика